Тавсия қиламиз

Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари

Мақолалар access_time27-ноябрь 2018, 16:02

Оталари Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилмасларидан…

Савол: рўзадор одам иситмалаб қолса, укол қилиш натижасида рўзаси очиладими?

Мақолалар access_time29-май 2018, 02:43

Савол: рўзадор одам иситмалаб қолса, укол қилиш натижасида рўзаси очиладими?…

РОБИЪУЛ АВВАЛ ОЙИ

Мақолалар access_time18-октябрь 2020, 16:11

Робиъул аввал ойининг 12-кечаси, баъзи манбаларда 9-кечаси Мавлидун-Набий…

ИСТИХОРА ВА ҚАЗОГА РОЗИ БЎЛИШ ОДАМ БОЛАСИНИНГ САОДАТИДАН ЭКАНИ ҲАҚИДА

access_time29-ноябрь 2022, 09:52 visibility1035

 

93. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Роббига истихора қилиш одам боласининг саодатидандир. Аллоҳ таолонинг қазосига розилиги одам боласининг саодатидан», дедилар.

Термизий, Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.

Ишларда истихора қилиш ўз ишида тадбирни тарк қилиб, ўзини халқ қилишдан олдин тадбирини ва қадарини қилиб қўйган Зотга ҳавола қилишдир.

Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга демиш: «Истайсан ва истайман ва Мен истаган бўлади. Қачон Мен истаганни истасанг, сенга истаганингни бераман ва Мен истаган бўлади. Қачон Мен истагандан бошқани истасанг, истаган нарсанг ила сени қийнайман ва Мен истаган бўлади».

Ўтган раҳматуллоҳи алайҳимларнинг баъзиларидан «Роббингни нима билан танийсан?» деб сўралганда, «Азму қарорнинг бузилиши билан», деган экан. Одам фикр ва тадбир қилади, азму қарор қилади. Аммо унинг ортида, уни бузиш учун Аллоҳ таолонинг тадбири туради. Бас, мазкур ишлар у фикрлаган ва тадбир қилгандан бошқача бўлади.

Бас, яқийн, басийрат ва тафвийз аҳллари илми яқайн ила ўз иродалари У Зотнинг иродаси ҳузурида ботил бўлишини билганлари учун иродалари ва фикрларини ирғитиб ташлаб, У Зотга юзланиб ишлар бўйича тадбирини кутадилар ва ҳукмига интизор бўладилар. Қачон бир иш уларни ташвишга солса, Роббимиз биз учун яхшисини танла дейдилар. Бу уларнинг саодатидандир. Қачон У Зот улар учун бир нарсани ихтиёр килса, ўзларига мувофиқ бўлса ҳам, бўлмаса ҳам рози бўладилар.

Бошқаси истихорани тарк қилди. Унга У Зотнинг тадбири ва қазоси етса, норози бўлиб, юраги сиқилди ва нафаси бўғилди. У бўғилишда бардавом бўлади. 3отан, заифлик унинг бўйнига осилгандир.

Истихоранинг суннати Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни худди Қуръондан сурани ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот:

«Қачон бирортангиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракъат намоз ўқисин. Сўнг: «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сенинг улуғ фазлингдан сўрайман. Чунки Сен қодирсан, мен қодир эмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни яхши билувчи Зотсан.

Аллоҳим! Агар ушбу иш менга динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида (охиратимда) (ёки «ҳозирги ишимдаю келгусида», дедилар) яхши эканлигини билсанг уни менга тақдир қилгин, менга осон қилгин, сунгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш мен учун динимда, ҳаётимда ва ишимнинг оқибатида (охиратимда) (ёки «ҳозирги ишимдаю келгусида»), дедилар) ёмон эканлигини билсанг, уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил. Сўнгра мени у ила рози қил», десин ва ҳожатини айтсин», дердилар».

 

Агар ушбу дунёдаги зарарлар ва манфаатлардан тақдир қилинганига рози бўлишдир, аммо маъсиятлардан тақдир қилинганига рози бўлиши қандай бўлади дейилса, унга Аллоҳ таолонинг тақдирига рози бўлиши ёки норози бўлиши унга изн берилмаган нарсаларда ўз нафсида хоҳиши билан, аъзоларида ҳаракатлари билан бўлади. У Зотнинг тақдироти мақталгандир. Чунки У Зот сенга зулм қилгани йўқ. Зулмдан пок бўлган Зот барча нарсаларида мақталгандир. У Зот сенга илм, ақл, ҳидоят ва баённи бериши ила сенинг зиддингга етарли ҳужжат олгандир. У Ўзига сенинг бегуноҳлигингни зиммасига олган эмас. Агар хоҳласа, сақлайди. Агар хоҳласа, ёрдамсиз ташлаб қўяди. Бас, Унинг тақдирига рози бўл ва Ундан норози бўлма. Жавр қилувчи нафсингдан норози бўл. Аллоҳ таолонинг тақдир қилишининг маъноси бандасидаги ғайб илмини юзага чиқаришдир. Батаҳқиқ, У Зот бандаси нима қилишини билган эди, ўша илмини юзага чиқарди.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР