Тавсия қиламиз

Эҳромларларнинг сири нимада?

Мақолалар access_time21-январ, 16:46

Қадимги Мисрда тўртинчи сулоланинг иккинчи Фиръавнига тегишли бўлган Кеопс…

ҚУЁШ ЧИҚҚАН КУННИНГ ЕНГ ЯХШИСИ ЖУМА КУНИДИР

Мақолалар access_time19-июль 2019, 10:55

  Энди нима учун қуёш чиққан куннинг енг яхшиси жума куни эканани ҳадиси…

ТУЗОҚҚА ТУШГАН ҚУШНИНГ ЎГИТЛАРИ...

Мақолалар access_time1-ноябрь 2018, 11:41

 Бир киши ҳийла билан бир қушни тузоққа туширди. Қуш тилга кириб унга…

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ҲАЁТЛИКЛАРИДАГИ ҲАЙБАТЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ ВА ВАФОТЛАРИНИНГ ҚАЛБЛАРГА ТАЪСИРИ ҲАҚИДА

access_time26-декабр 2022, 13:58 visibility801

101. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кирган кунлари ундаги ҳамма нарсалар нурафшон бўлди. У зот вафот этган кунлари ундаги ҳамма нарса зулматга чўмди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (дафни)дан қўлимизни қоқмай туриб – мен у зотнинг дафнларида бўлганман – қалбларимизни инкор қилдик».

Термизий («Шамоил»да), Ибн Можа, Баззор, Абу Яъло ва бошка" лар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.

Абу Абдуллоҳ деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оламларни ёритган нур эдилар.

Аллоҳ таоло демиш:

«Эй Набий, албатта, Биз сени гувоҳлик берувчи, хушхабарчи ва огоҳлантирувчи ва Ўз изни ила Аллоҳга даъват қилувчи ҳамда нурли чироқ қилиб юборлик». (Аҳзоб сураси, 45-46-оятлар).

 

У зотнинг чироқлари оламларга нур сочар эди. Қачон у зот йўлдан ўтсалар, хушбўй ҳид атрофга таркалар эди. Ҳаттоки у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўтган жойлари билиниб турарди ва бу макондан ўтибдилар дейилар эди. У зот пок ва хушбўй эдилар. Аллоҳ таоло у зотни сулбларда, бачадонларда, гўдакликда, ёшликда ва қариликда муҳофаза қилган эди. У зотни нубувват поклиги ила муқаддас қилди. Яқинлиги ила шарафлади. Руҳи ила поклади. Кўркамлиги ила улуғлади.

Аллоҳ кимнинг қалбини унинг қалбига солган нур ила очган бўлса ва унга Аллоҳ таоло берган неъматларини кўрсатса ва зийнатласа, у зотни кўриши қалбига шифо ва дардига даво бўларди. У зотни кўриши билан қалб шифо топишидан ноумид бўлмасди. Фақатгина Аллоҳ қалбига муҳр босган ва қулоғига ҳамда кўзига парда тўсганларгина бундан мустасно.

Аллоҳ таоло демиш:

«Уларни сенга назар солиб тургандек кўрасан, Ҳолбуки, улар кўрмаслар». (Аъроф сураси, 198-оят).

У зотнинг ҳайбатлари, виқорлари, улуғликлари ва покликлари қалблар билан нафслар ўртасидаги тўғон эди. У зотнинг ҳайбатлари ва улуғворликлари қаршисида ҳаё қилган нафслар бўйсунган ва таслим бўлган ҳолларида ўзларини пастга отгандир. У зотнинг чиройлари, ҳаловатлари ва ҳайбатлари бор эди. Қай бир жойга борсалар, ўша жой у зотнинг чиройлари ва нурлари ила нурафшон бўларди. Ҳаловатлари ила ширинлашарди. У зотнинг маҳобатлари ила ишлари юришар эди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қабз қилинишлари ила чироқ ўчди, ёғду зойил бўлди ва мазкур чирой, ҳаловат ва маҳобат йўқ бўлди.

Унинг «қўлимизни қоқмай туриб қалбларимизни инкор қилдик», деган сўзи ўз қалбидан ва ўзига ўхшаган Аллоҳ таолодан бўлган ҳайбати мағлуб бўлган ва махлуқларнинг ҳайбати тутмаган қалблар ҳақида берган хабаридир. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг буюк оятларидан бир оят эдилар.

Ким у зот ҳақида маърифат ҳосил қилган бўлса ва маърифати ушбу йўл ила ўрнашган бўлса ва у зотни йўқотиб қўйса, қалбини инкор қилиши турган гапдир. Зотан, унинг нафси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган султоннинг измида эди.

Қачонки нафс у зотнинг кетишлари ила худди бўшатиб юборилгандек, югани ерга тушганини билганда, орзусига шавқи келади ва тамаларига қулоқ осади.

Ким қалбига Аллоҳ таолодан келган ҳайбатдан ғолиб келса ва эга чиқса, у зотнинг қабз бўлишлари ила қалбини инкор қилмайди, у зотни йўқотиш ила ҳолати ўзгармайди. Ана ўшалар сиддиқлар ва авлиёлардир. Батаҳқиқ, уларнинг қалбларига Аллоҳ таолонинг жалоли ва азаматидан уларни лол қолдирган нарса киргандир. Улар У Зотдан ҳайбатлангандирлар. Нафслари эса, Аллоҳга бўлган хушуъдан ўликка айланиб қолгандир.

Ўшал ҳайбат ила уларнинг қалблари Аллоҳ тaoлонинг муҳаббати ила тўлгандир. Ул қалблардаги махлуқларга бўлган муҳаббат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳайбатлари ва муҳаббатлари қалбида зойил бўлмасдан тўлиб тошгандир. Аллоҳ таолонинг ҳайбати ва муҳаббати банданинг қалбида қанчалик буюклашса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам ҳайбатлари шунчалик шиддатли бўлади ва қалбида муҳаббатлари шунчалик буюк ва мусаффо бўлади. Лекин у зотнинг муҳаббати ва ҳайбати бошқаларникини қамраб олганди. Худди сувини денгизга қуядиган дарёга ўхшайдир. Дарё ҳайбати ила денгизга қуяди. Лекин денгизнинг олдида ўзи кўринмай кетади. Худди ой нур сочиб турганда қуёш чиқса, унинг порлаши ойнинг ёруғлигини қамраб олгани каби. Ой ўз йўлида зиё сочади. Қуёш ўз порлаши ила ундан ғолиб келади. Аллоҳ таолонинг муҳабати ва ҳайбати ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббати ва ҳайбатида худди шунга ўхшайди.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР