Тавсия қиламиз

МЕН СИЗДАН КЎРГАН ФОЙДА СИЗ МЕНДАН КЎРГАН ФОЙДАДАН КЎПРОҚДИР

Мақолалар access_time20-ноябрь 2017, 14:44

Илму маърифат инсонни қанчалик юксакликка кўтарса, дину диёнат, чин эътиқод…

АЛЛОҲГА ҚАРЗ БЕРДИМ

Мақолалар access_time3-май 2017, 09:28

Бир куни ҳазрат Али (каррамаллоҳу важҳаҳу) Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)…

АЖДОДЛАРИМИЗ АСАБ КАСАЛЛИГИ НИМАЛИГИНИ БИЛИШМАГАН

Мақолалар access_time25-феврал 2019, 17:31

Асаб касали қадимдан маълум, аммо халқ табобатида уни алоҳида касаллик деб…

Саъд ибн Муознинг Ибн Ариқа ва Бани Қурайза ҳаққига қилган дуосининг ижобат бўлгани

access_time11-январ, 16:55 visibility95

 

Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Хандақ кунида қавмнинг ортидан кузатиб чиқдим. Аллоҳга қасам, озгина юрган эдим, ортимдан бир овоз эшитилди. Бурилиб қарасам, Саъд ибн Муозни кўрдим. Ерга ўтирдим. У билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Бадрда бирга бўлган, амакисининг ўғли Ҳорис ибн Авс совутини кўтариб олган, Саъднинг устида эса темирдан бўлган совут бор эди. Мен уларнинг атрофида турдим.

Саъд жуссаси катта ва узундан келган киши эди. Унинг олдида туришдан қўрқиб кетдим. У мени олдимдан ўтиб, нималарнидир хиргойи қилар эди. Саъд ибн Муоз: “Майдонга оз қолди, агар у ерда ажал етиб, ўлим топсам, қандай яхши бўлади”, деди.

Боғ томонга озроқ юрган эдим, у ерда ҳам бир неча мусулмонларни кўрдим. Ораларида Умар розияллоҳу анҳу ҳам бор эди. Улардан бирининг юзида ҳимоя ниқоби бўлиб, фақат кўзи кўриниб турарди.

Умар розияллоҳу анҳу: “Нима учун бу ерга келдинг? Бирор бало етмасдан ортингга қайт”, деб, мени маломат қилаверди ҳатто “Кошки ер ёрилиб, ичига кириб, роҳат топсам”, дедим. Юзида ниқоби бор кишининг ниқобини олган эди, у Талҳа экан. Талҳа розияллоҳу анҳу: “Бурилиб кет, ортингга қайт деб, кўп гапирдинг. Энди кетиш ҳам, қайтиш ҳам йўқ, фақат Аллоҳ ҳузурига йўл бор”, деди. Саъд ибн Муозни Ибн Ариқа жароҳатлаган эди. Саъд ибн Муоз: “Сенинг юзингни Аллоҳ оловда куйдирсин”, деб дуо қилди. Шундан сўнг, ҳақиқатдан ҳам Ибн Ариқага шундай бўлди.

Саъд ибн Муоз Бани Қурайза ҳақида: “Аллоҳим, токи Бани Қурайза қавми бир балога йўлиққанини кўрмагунимча менга ўлим юбормагин!” деб дуо қилди. Бани Қурайза жоҳилиятда ҳаддидан ошган қавм бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ошкора душманлик қилган ва мусулмонларга кўп азият берган. Ҳақиқатан ҳам, Аллоҳ томонидан уларга бир шамол юборилди ва барчаси оғир касалликка йўлиқиб вафот этди. Улардан ҳеч нарса қолмади, ҳаммасига Аллоҳнинг ўзи кифоя қилди. Бу воқеа хусусида Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: «Аллоҳ кофирларни дарғазаб ҳолларида қайтарди. Улар бирор яхшилик (фойда)га эришмадилар. Аллоҳ мўминларга жанг тўғрисида кифоя қилди (мўминларни жангсиз ғолиб қилди). Аллоҳ кучли ва қудратли зотдир» (Аҳзоб сураси. 25-оят).

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР