Тавсия қиламиз

Баракотли кун

Мақолалар access_time22-август 2019, 14:47

 Сувайд ибн Ғафладан ривоят қилинади:   "Ҳазрати Али, розийаллоху…

Имоми Аъзам ва тақво

Мақолалар access_time4-апрел 2017, 18:06

Мазҳаббошимиз тақво борасида барча мусулмонларга ўрнак бўла оладиган ҳаёт…

Жоду қилинган одам ёхуд қош қўяман деб кўз чиқараётган аёллар.

Мақолалар access_time9-январ 2018, 14:12

Жамиятимизда кенг тарқаб кeтган, иймонимизга хатари катта бўлган нарсалардан…

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Мусайлима каззоб вафоти ва уни ким ўлдириши ҳақида олдиндан хабар беришлари

access_time11-январ, 17:05 visibility140

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ямома ҳокими Ҳавза ибн Алига мактуб ёздилар: “Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман. Аллоҳнинг элчиси Муҳаммаддан Ҳавза ибн Алига! Ҳидоятга эргашганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин. Билгинки, диним тез кунда оту туя туёғи етган жойгача етиб боради. Мусулмон бўл, омонда бўласан. Ҳукминг остидаги ерни сенга қолдираман”. Бу мактубни олиб бориш учун Сулайт ибн Амр ибн Омирийни танладилар. Сулайт ибн Амр мактубни Ҳавза ибн Алига олиб келди. Унинг олдига бориб, саломдан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мактубларини ўқиб берди. Ҳавза ибн Али мактубга: “Сиз чақирган нарсадан яхшироқ ва чиройлироқ нарса йўқ. Араблар мендан ҳайиқадилар, менга ўз ишингизнинг бир қисмини топширинг, сизга эргашаман”, деб жавоб қайтарган эди. Сулайт ибн Амрга ҳадя, қимматбаҳо кийимлар бериб жўнатиб юборди. Сулайт ибн Амр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб, бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳавза ибн Али юборган мактубни ўқиб кўриб: “Агар ернинг бир парчасини сўраганида ҳам бермас эдим, унинг қўлидаги ҳукмронлик йўқ бўлиб кетди”, дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фатҳдан қайтганларидан сўнг Жаброил алайҳиссалом Ҳавза ибн Алининг вафот этгани хабарини берди. Шундан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ямомадан бир каззоб чиқиб, пайғамбарликни даъво қилади ва мендан сўнг ўлдирилади”, дедилар. Шунда бир киши: “Эй Расулуллоҳ! Уни ким ўлдиради?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сиз ва сизнинг дўстларингиз”, деб жавоб бердилар. Ҳақиқатда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлари содир бўлди.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР