
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни Аллоҳнинг Ўзи таомлантириши ва сув билан таъминлаши
Абу Саид Худрий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ўткарма рўза тутманглар. Қайси бирингиз ўткарма рўза тутишни хоҳласа, саҳаргача тутсин”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Эй Расулуллоҳ, сиз ўткарма рўза тутасиз-ку?” дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен сизларга ўхшаган эмасман. Мени таомлантирадиган ва чанқасам, сув берадиган Зот бор”, дедилар». Ушбу ҳадис икки саҳиҳ китобда ҳам келтирилган.