Тавсия қиламиз

Ўлимдан қочиб қутулиб бўлмайди 

Мақолалар access_time10-сентябр, 17:25

Ҳазрати Сулаймоннинг саройига бомдод ва пешин намози ўртасидаги вақтда бир…

Қурбонлик ҳукмлари

Мақолалар access_time28-август, 12:39

Ушбу оят қурбонликнинг вожиб амал эканига далилдир: “Бас, Раббингиз…

ХХVII-Қорилар мусобақаси натижалари эълон қилинди:

Янгиликлар access_time26-апрел, 16:52

МАРҲАМАТ, XXVII РЕСПУБЛИКА ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИНИНГ ҒОЛИБЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ:…

МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИ АРАФАСИ “МИРЗА ЮСУФ” (БОДОМЗОР) ЖОМЕ МАСЖИДИДА ҲАШАР ЎТКАЗИЛДИ

access_time22-май, 17:16 visibility273

Халқимизда азалдан маҳаллаларда, гузарларда, корхоналар, қўйингки барча идора ва муассасаларда ободончилик, бунёдкорлик ишлари ўзаро ҳамжиҳатликда, бирдамликда ҳашар орқали амалга оширилган. Шу сабабдан ҳашар – халқимизнинг қадимий ва асл қадриятларидан бир саналади. Зеро, унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайр-саховат, бунёдкорлик мужассам. Истиқлол даврида маънавий ҳаётимиз узвий қисмига айланиб кетган ҳашар янада чуқур мазмун-моҳият касб этиб, ташаббускорлик, шижоат халқимиз учун умуммиллий анъана, эзгу ишга айланди.  
Маълумки, ҳар йили Муборак Рамазон ойи олдидан бутун республикамиз миқёсида ҳашарларни ташкил этиш эзгу анъанага айланган. Чунончи, ҳашарда атроф-муҳит обод этилади, ариқ-зовурлар тозаланади, дарахтлар оқланиб, уларга ишлов берилади. 
Жорий йилнинг 21 май якшанба куни ҳам қутлуғ айём — Муборак Рамазон ойи арафасида ана шу анъанага мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 18 май кунидаги 01 А/047 – сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида, юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳашар ташкил этилди. 
21-май якшанба куну “Мирза Юсуф” (Бодомзор) жоме масжидида масжид ходимлари ва масжид жамоаси томонидан ҳашар ўтказилди.  
 Эрта тонгдан ҳашарга чиққан жоме масжиди ходимлари, Шайх Шиблий маҳалласида истиқомад қиладиган фуқароларимиз ҳудудларни ободонлаштириш, ариқ-зовурларни тозалаш, кўчаларни тартибга келтириш, кўчат экиб, янги боғлар барпо этишга киришдилар.  
Бу тадбир Муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш, улғайиб келаётган ёш авлодни азалий диний қадриятларимизга эҳтиром руҳида камолга етказишда муҳим аҳамиятга эга.  
Халқимизнинг бағрикенглиги, меҳр-мурувват ишларига бош қўшиши ҳашари кунларида янада ёрқинроқ тус олди. Тозалик, кўркамлик, аввало, “Мирза Юсуф” (Бодомзор) жоме масжидида бўй кўрсатди. Йўл ва ариқ бўйларидаги дарахтларга шакл берилди.  
Ҳашарда масжид жамоаси ва масжид ишчи ходимлари иштиёқ билан ишлашди, масжид биноларининг олди, ариқлар, экилган дарахтлар ва гулларнинг атрофи тозаланди, гул кўчатлари экилди ва дарахтларга шакл берилиб оқланди, йўлаклар супурилди. 
Ҳашарда жоме масжидининг барча хона ва биноларида ҳам тозалик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 
Шунингдек жоме масжид таҳоратхонасида ҳам тозалаш ишлари олиб борилди.  
Ҳашар байрамона кайфиятда ўтказилди. Дуолар қабул бўладиган, яхши амалларнинг савоби зиёда қилиб бериладиган муборак ойда турибми, қани, дуога қўл очайлик: Аллоҳ таоло ушбу Рамазон ойини барчаларимизга муборак қилсин!  
Аллоҳ таоло Рамазон ойидаги ибодатларимизни, тутадиган рўзаларимизни, таровеҳ намозларимизни, Қуръон карим хатмларини, қиладиган хайру эҳсонларимизни Ўз даргоҳида қабул қилган бўлсин! 
 
“Мирза Юсуф” жоме масжиди ноиб имоми Адҳам Дўстматов  

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР