Тавсия қиламиз

ГЎЗАЛ ХУЛҚ

Мақолалар access_time20-июль, 11:18

  Саййидимиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ”Аллоҳ гўзалдир,…

Нубувват муҳри ҳақида келган ривоятлар

Мақолалар access_timeБугун, 19:25

Нубувват муҳри ҳақида келган ривоятлар Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи…

Каъбанинг ҳар бурчаги ўз номига эга

Мақолалар access_time18-апрел 2017, 16:13

Каъбанинг ҳар бурчаги ўз номига эга. Шарқий томони – Қора тош бурчаги,…

ДАМ ОЛИШ ЖОЙЛАРИ ВА САЙРГОҲЛАР ОДОБИ

access_time23-май 2017, 13:33 visibility1702

Инсон зоти ҳаёт сўқмоқларидан юриб борар экан, чарчаши, асабийлашиши, ҳориши турган гап. Бундай чарчоқларни кундалик дам олиш ила чиқариб бориши ҳам оддий ҳолатга айланган. Аммо гоҳо-гоҳо унинг тузуроқ ҳордиқ чиқаргиси, тоза ҳаво, гўзал табиий манзаралардан, тоғ ёки адирлар ҳавосидан, қўл ёки дарё сувидан баҳра олгиси, фарзандларини ўйнатгиси келиб қолади. Ушбу ва яна бошқа сабабларга кўра ҳозирги пайтда дам олиш жойлари ва оромгоҳларга эътибор кучайди. Бу билан баробар мазкур жойларга боғлиқ муаммолар ҳам пайдо бўлди. Бу муаммоларнинг энг асосийларидан бири дам олиш жойлари ва сайргоҳларда одамларнинг одоб-ахлоқлари, ўзларини тутиш маданиятига оид муаммолардир. Баъзи тарбия кўрмаган кишиларнинг мазкур жамоатчилик жойларида ўзларини тута билмасликлари, бир-бирларига озор беришлари, турли беодобликларига йўл қўйишлари кўпчиликни ранжитаётгани ҳеч кимга сир эмас.
 Ўз-ўзидан: мусулмон одам дам олиш жойлари ва сайлгоҳларда қандай одобларга риоя қилиши керак, деган савол пайдо бўлади. Қуйида ана шундай саволларга жавоб излашга ҳаракат қилинади.
 • Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одобларидан бири муносиб жой танлашдир.
 • Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одобларидан бири ибодат ва одобларни унутмасликдир.
 • Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одобларидан бири барча билан, ҳусусан, ўзларига хизмат қиладиган шахслар билан хуш муомалада бўлишдир.
 • Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одобларидан бири ўша жойларда кўрган ажойиботлардан ибрат олишдир.
  Аллоҳ таоло Анкабут сурасида марҳамат қилади:
 "Сен: "Ер юзида юриб, У Зот махлуқотларни қандай (ярата) бошлаганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ охират ҳаётини пайдо қилур. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўта қодирдир", деб айт" (20-оят).
 Аллоҳ таоло Фотир сурасида марҳамат қилади:
 "Аллоҳнинг осмондан сув туширганини кўрмадингми? Бас, у ила турли ранглардан меваларни ва тоғлардан турли ранглардаги - оқ, қизил ва қоп-қора сўқмоқларни чиқардик" (27-оят).
 Аллоҳ таоло Раъд сурасида марҳамат қилади:
 "У ерни ёйиб, унда барқарор тоғлар ва анҳорлар қилган, барча мевалардан жуфт-жуфт қилган Зотдир. У кечани кундузга қоплайдир. Бунда, албатта, тафаккур қилувчи қавмлар учун оят(белги)лар бордир" (3-оят).
 Аллоҳ таоло Нур сурасида марҳамат қилади:
 "Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир" (30-оят).
 • Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одобларидан бири  покизаликка эътибор беришдир.
 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 "Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали "Ла илаҳа иллаллоҳ", дейиш ва энг кичиги йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш. Ҳаё иймоннинг шуъбасидир", дедилар".
 Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.
 • Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одобларидан бири  - хизмат кўрсатиш тармоқларига яхши муносабатда бўлиш.
 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бузғунчиликни қаттиқ қоралаган.
 У Зот Бақара сурасида марҳамат қилади:
 "Ва бурилиб кетганда, ер юзида бузғунчилик қилиш ҳамда экин ва наслни ҳалок этиш учун ҳаракат этадир. Аллоҳ эса бузғунчиликни суймас" (205-оят).
 Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 "Албатта, Аллоҳ сизларга қийлу қолни, кўп саволни ва молни зое қилишни ёмон кўрди", дедилар".
 Аҳмад ва Тобароний ривоят қилганлар.
 • Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одобларидан бири  - ўзгаларнинг зарарли одат ва тушунчаларидан салбий таъсир олмаслик.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР