Тавсия қиламиз

ДОНО БОЛА (Жуда таъсирли воқеа)

Мақолалар access_time29-август 2019, 15:42

     Бир неча асрлар олдин Боғдод ислом тараққий этган шаҳарлардан…

Қариндошлар ўртасидаги никоҳ риштаси

Мақолалар access_time23-апрел 2018, 09:58

Оила қуриш ислом дини тарғиб қилган инсоният наслини янада пок сақловчи,…

ЮРТИМИЗДА ЯНА ҚУРЪОНИ КАРИМ БАЙРАМИ!

Мақолалар access_time26-апрел 2017, 17:39

«…Ва мусобақа қилувчилар шу нарса учун мусобақа қилсинлар»…

КИМ ЎТГАН УЛАМОЛАР ҲАҚИДА ЁМОН СЎЗ АЙТСА, У МУСУЛМОНЛАР ЙЎЛИДАН ЧИҚҚАНДИР.

access_time24-май 2017, 14:30 visibility2002

 Аввал ўтган уламолар ва улардан кейин келганлар аҳли хайр ва асардирлар. Аҳли фиқҳ ва назардирлар. Фақат гўзал зикр (васф) ила эсланурлар. Ким уларни ёмонлик ила эсласа, йўлдан озибдир.
  Шарҳ: Яъни саҳоба ва тобеъинлардан бўлган уламолар хайр, ҳақ ва саодат аҳлидирлар. Динни нақл қилувчилар, Аллоҳнинг Китобини, Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини элтувчилардир. Шунингдек, улар фуқаҳо, нассларга (яъни шаръий матнларга) ва шаръий манфаатларга назар солувчилардир.
  Улар фақат гўзал мақтов ила эсланурлар. Ким уларни ёмонлик ва қабоҳат билан ёдга олса, ундай одам мўминлар йўлида эмас.
  Далил: “Ким ўзига ҳидоят равшан бўлганидан кейин Расулга мухолифлик қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга юрса, кетган томонига қўйиб қўямиз ва жаҳаннамга киритиб, куйдирамиз. У қандай ҳам ёмон борар жой!” (Нисо сураси, 115-оят).
  Мўминларнинг йўли салаф уламоларга муҳаббат қилишдир.
  “Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
  “Асрларнинг яхшиси менинг асримдир. Сўнгра ундан кейин келадиганлари. Сўнгра ундан кейин келадиганлари...” деганлар (Аҳмад, Бухорий, Муслим ва Ибн Можа Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган).
  Салафи солиҳ уламоларнинг барчалари Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш вожиблигига шубҳасиз иттифоқ қилганлар. 
  Лекин улардан бирорталари бирор саҳиҳ ҳадисга хилоф гап айтган бўлса, ўша ҳадисни тарк қилишида албатта узри бўлади.
  Саҳиҳ ҳадисга хилоф гап айтишларига сабабчи бўлган барча узрлар уч турли бўлади:
  1. Ўша ҳадисни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган, деб эътиқод қилиш.
  2. Ўша ҳадисда бу масала ирода қилинмаган, деб эътиқод қилиш.
  3. Мазкур ҳадиснинг ҳукми мансуҳ бўлган, деб эълон қилиш.

"Ақийдатут таҳовия шарҳининг талхийси” китобидан.

@mehrob.uz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР