Тавсия қиламиз

КИМ ЎТГАН УЛАМОЛАР ҲАҚИДА ЁМОН СЎЗ АЙТСА, У МУСУЛМОНЛАР ЙЎЛИДАН ЧИҚҚАНДИР.

Мақолалар access_time24-май 2017, 14:30

 Аввал ўтган уламолар ва улардан кейин келганлар аҳли хайр ва асардирлар.…

Закотнинг тўғри бўлиш шартлари

Мақолалар access_time27-май, 01:55

1. Ният.  Закотнинг тўғри бўлиб Закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт…

Онангиз ва отангиз...

Мақолалар access_time7-сентябр 2017, 15:40

Онангиз ва отангиз орасида қандай фарқ борлигини биласизми? – Она…

Биз ёмонларни ёмон кўрмаймиз, ёмонликни ёмон кўрамиз. 

access_time24-май 2017, 18:15 visibility1024

Динимиз ҳеч қачон ёмонларни ёмон кўришга буюрмайди, ёмонликни ёмон кўришга буюради. 
Масалан, биз касалларни ёмон кўрмаймиз, касалликни ёмон кўрамиз. Бизнинг вазифамиз касалларни эмас, касалликни йўқотиш, шунинг фарқига бориш керак, азизлар. 
Ҳар қандай ҳолатда ҳам аввало ўзимизни билсак, нуқсонимизни англаб етсак, гуноҳимизни танисак, эсдан чиқармасак, шунда бошқаларни айбламаймиз, чунки ҳамма ўзининг айби билан ўзи овора бўлиб қолади. Бошқаларнинг айбини қидириб юриш динимизда ёмон кўрилган амалдир. 
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло албатта мўмин-мусулмонларнинг айбини очувчиларни шу дунёнинг ўзида, ҳатто уйининг ичида шарманда қилиб қўяди, ўзининг оиласидан, фарзандларидан бир балони ўзига қайтариб қўяди. 
Мен бугун сизларнинг имомингиз эканман, қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурига ҳаммамиз бирга борамиз, биродарлар. Мен бошқа жамоа билан бормайман. Агар Аллоҳ жонимни шу жамоада олса, шу жамоа билан бораман. Аллоҳ берган умрнинг охиригача нечта жамоага имом бўлсам, шуларнинг ҳаммаси билан бирга бораман, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мени ҳам сизларнинг орангизда ҳисоб-китоб қилади. Шунинг учун биз оқу қорани айтишимиз керак, ҳалол-ҳаромни айтишимиз керак. Бу айтишда ҳеч қачон шахсий манфаат ўйланмайди. Шунинг учун имомдан ёки аҳли илмдан хафа бўлиш мантиқсизликдир. Азбаройи шу миллатимизни, халқимизни яхши кўрганимиз учун, равнақимиз учун бу жойда биз яхшини яхши, ёмонни ёмон деб айтяпмиз, аммо буни Қуръон ва ҳадисдан келиб чиқиб айтяпмиз. Бизни гапимиздан хафа бўлиш – Аллоҳ ва Унинг Расулидан, мусулмончиликдан хафа бўлишдек гап. Шунинг учун бу гапларга хафа бўлиш керак эмас, керагини олиб, керакмасини ташлаб кетавериш керак. 
Мана, салкам 15 аср бўляпти динимиз шу йўлда давом этиб келяпти. Бир-биримиздан хафа бўлаверсак, ароқхўрларни ўйлаб, ароқ ҳақида гапирмасак, зинокорлар хафа бўлади деб, зино ҳақида гапирмасак, хуллас, гуноҳкорларни ўйлаб, гуноҳ ҳақида гапирмасак, биз бу минбарда нимани гапирамиз? Ахир минбар шуниси билан фазилатли, юксак эҳтиром макони ҳисобланади. Инсониятни муқаррар ҳалокатга бошлайдиган шайтонга қарши курашиладиган жой бўлгани учун бу жой меҳроб дейилади. 
Меҳроби йўқ, минбари йўқ мусулмонлар қандай бўлишини кўряпмиз. Охирги пайтларда мусулмонлар орасида, халқимиз орасида аҳли илмларни, пайғамбарларнинг меросхўрларни беҳурмат қилиш касаллиги тарқалди. Унутманг, ҳеч қачон эсингиздан чиқармангки, бу касалликни шайтон тарқатяпти. Бу кетишда эртага халқ ўзининг диндорларини, имомларини ҳурмат қилмай қўйса, шайтоннинг, душманларнинг ниятига, маррасига етгани шу бўлади. Бунинг фарқига бормаган баъзи бир нодон кимсалар уларни йўриғига йўрғалаб, имомларни, аҳли илмларни сўкяпти, ҳақорат қиляпти, қарғаяпти ва ҳоказо. Бу катта бир дард, нуқсон, камчиликдир. 
Иншааллоҳ, биз мана шу иллатни тузатишимиз керак, шунинг учун бу жойда фақат омонат юзасидан, Аллоҳ учун, Унинг дини, Китоби, Расули учун гапирамиз. Аллоҳ қабул қилсин илоҳи таоло. 

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР