Тавсия қиламиз

ХАТО ТОПИШ ОСОН

Мақолалар access_time3-август 2017, 14:12

Ҳиндистонда жуда машҳур рассом бор эди. У жуда маҳоратли бўлиб, чизган суратлари…

Умри баракотли уламолар

Мақолалар access_time30-май 2017, 19:28

Курз ибн Вабра Қуръони каримни кечаси ҳам, кундузи ҳам 4 марта, Ибн Идрис…

Иш ўз эгасининг қўлидан бошқасига ўтса, қиёматни кутаверинг.

Мақолалар access_time19-апрел, 10:45

Кимнидир ишга олиш, бир инсонга иш бериб, ҳалол ризқ топишига имкон бериш…

Рамазон ойига қандай тайёргарлик кўрдингиз?

access_time25-май 2017, 14:03 visibility1126

“Агар Аллоҳ бу умматни азоблашни хохлаганида эди. Уларга Рамазон ойи ва Ихлос сурасини ато қилмас эди.”          (Хазрати Али р.а)
     Тасаввур қилинг хонадонимизга мехмон ташриф буюрмоқчи. Мехмон қанча узоқдан келса шунча қадрли бўлади. У бизнинг севимли кишимиз, қадирдонимиз, бирга ўқиган дўстимиз ёхуд бир қанча вақтдан буён хонадонимизга ташриф буюриши интизорлик билан кутилаётган энг қадрли кишимиз.  Биз у мехмоннинг кўнглини олишни ҳар чорасини излаймиз.  .Ўзгача бир хурсандчилик, завқ,шавқ, ўзгача бир иштиёқ билан, мехмонни  муносиб кутиб олишга таёргарлик кўрамиз. Уйимизни саранжом-саришта қилиб тозалаймиз. Дарстурхонга тортилган нозу-неъматларни дид билан безаймиз ва яна қайта кўздан кечирамиз. Ҳар бир нарсага алоҳида эътибор қиламиз, токи бирор нарса мехмоннинг кўнглига тегмасин деймиз. Ҳаттоки мехмон келишига поёндозлар солиб кутиб оламиз. Зеро мехмондўстлик халқимизнинг қон- қонига  азал-азалдан сингган яхши хислат ва муқаддас динимиз кўрсатмаси экани барчамизга маълум. 
Абу Ҳурайра р.а дан ривоят қилинади: Росулуллоҳ с.а.в. “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса қўшнисига озор бермасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса мехмонни хурмат қилсин. Ким Аллоҳга ва охиратга иймон келтирса яхши гапларни айтсин ёки жим турсин” дедилар. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг ушбу хадисларига мувофиқ бизнинг халқимиз мехмон дўст, ҳамиша меҳмоннинг ҳурматини, иззатини  жойига қўйиб келган.  
   Мехмон биз учун қанча қадрли бўлса таёргарлик ҳам шунга яраша бўлади. Яқинлашиб келаётган Рамазон ойи ҳам аслида бизлар учун меҳмон. У ҳам узоқда, бир йилда бир келади. Рамазон меҳру-мурувват, хайру-саховат ойи. Рамазон қалб,  руҳ ва жасадимиз  покланадиган  ой. Рамазон ойи дуоларимизнинг ижобат бўладиган, қадр кечаси, таровех намозларию, хатми Қуръонлар баракаси, рўзадорни ифторлантиришнинг савобидан бахраманд бўладиган, хайрли амалларимиз учун савоблар, ажрлар, кўпайтириб бериладиган фазилатли, баракотли  ой. Зеро Пайғамбаримиз с.а.в. “Агар умматим Рамазон ойида улар учун қанча фазилатлар  борлигини билганларида эди,  йилнинг хаммасини Рамазон бўлишини хохлар эдилар” деганлар. Ҳўш, биз Рамазон ойини кутиб олиш учун қандай таёргарлик кўрдик. Ифторлигу, сахарлик учун озуқа жамлашимиз, бозордан турфа ҳил меваларни сотиб олиб музлатгични тўлдириш, ифторга қандай таом ейиш,, сахарликка қайси таомни таёрлашлик,  ҳақида ўйлаётган бўлсак бу Рамозон ойига таёргарлик дегани эмас. Рамазон ойга таёргарлик , аввало қалбни поклаш, агар бир бири билан хусуматлашган, жанжаллашган кишилар бўлса, гина ва хусуматларини унутиб бир бири билан ярашиш, қўни-қўшни, маҳаллада, қариндошлар орасида ёрдамга мухтожларга мурувват кўрсатиш, ёдам қўлини узатиш, қариндошларга силаи рахм қилиш, беморларни зиёрат этиш, етимлар бошини силаш, ёлғиз кексалар, ногиронлар ҳолидан хабар олиш, савобли ишларга шошилишлигу, барча гунох ишлардан ўзини тийиш, бировнинг дилига озор етказиб қўйишдан, бировнинг хаққига тажоуж қилишдан сақланишлик каби ишларни амалга ошириш билан бўлади.  Ана шунда биз Рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўрган бўламиз.  Ана шунда Рамазон ойидаги барча баракотлару, фазилатлардан бахраманд бўламиз.  Рамазон ойи покланиш ойи экан, келинг азиз юртдошлар аввало қалбимизни поклайлик. Агар қалбимиз пок бўлса бошқа аъзоларнинг гуноҳ қилишига имкон бермайди. Чунки қалби покиза одамдан диомо яхшилик умид қилинади. Аллоҳ барчамизни Рамазон ойидаги фазилатлардан бебаҳра қолдирмасин. 

Манба:Ukkosha.shosh.uz
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР