Тавсия қиламиз

Биласизми? Ота-онага

Биласизми access_time8-январ 2018, 13:27

Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир 1.  Ота-онасига яхшилик…

ОҚ БЎЛИШ ЖАЗОСИ... (ибратли ҳикоя)

Мақолалар access_time27-октябрь 2018, 14:16

Бир кекса аёл ўғли ва келини билан бир ҳовлида яшар эди. Бир куни ўғил ишдан…

“МИРЗА ЮСУФ” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ҲАШАР ЎТКАЗИЛДИ

Масжид access_time22-май 2017, 17:19

МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИ АРАФАСИ “МИРЗА ЮСУФ” (БОДОМЗОР) ЖОМЕ МАСЖИДИДА…

2017 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори

access_time26-май 2017, 14:44 visibility2189

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2017 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича
ҚАРОРИ

1.  Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2017 йил (ҳижрий 1438 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 гр. тиллонинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 185 000 (бир юз саксон беш минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 гр. тилло ҳисобидан закот нисоби 15 725 000 (ўн беш миллион етти юз йигирма беш минг) сўм эканлиги ва мазкур сумманинг қирқдан бир ҳиссаси, яъни 393 125 (уч юз тўқсон уч минг бир юз йигирма беш) сўм закот чиқариш тўғрисидаги миқдор маъқуллансин!

2.  Бу йилги Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 кг. буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгилансин!
(Масалан 2017 йилда Тошкент шаҳар бозорида 1 кг. буғдойнинг нархи ўртача 3.000 сўм бўлса, демак 2 кг. буғдой нархи 6.000 сўм бўлади).

3.  Бу йилги Фидя миқдори доимий узр билан рўза тутолмайдиган кишилар учун бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 12.000 (ўн икки минг) сўм деб белгилансин!

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси
уламолар кенгаши раиси, муфтий                         
 Усмонхон АЛИМОВ                                                                                                  
24.05.2017 й.

Кириб келаётган Рамазон  ойини @mehrobuz канали билан бирга ўтказинг!
@Mehrobuz

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР