Тавсия қиламиз

У С Т О З Н И Х О Т И Р Л А Б

Мақолалар access_time1-октябрь 2017, 10:24

стозлар ҳақида сўз кетар экан, юртимизнинг улуғ фарзанди, буюк аллома, фазилатли…

Абул Муин Насафий ақоид илмида машҳур бўлганлар

Мақолалар access_time16-ноябрь 2017, 12:11

Абул Муин Насафий ақоид илмида машҳур бўлганлар Барчамизга маълумки, Ислом…

ОТА-ОНАСИ ТИРИКЛИГИДА ЖАННАТГА КИРА ОЛМАГАН ОДАМ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time24-июль 2017, 15:14

 Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:  "Набий соллаллоҳу алайҳи…

БИЛАСИЗМИ: РЎЗАНИНГ ШАРТЛАРИ  ?

access_time30-май 2017, 19:32 visibility931

Рўза тўғри бўлиши учун уч хил шарт мавжуд бўлиши лозим. 
 
Биринчи шарт – лозим бўлиш шартлари. 
Бу шартлар тўртта: 
1. Ислом. 
Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз бўлмайди. Ундай одам рўза тутса ҳам, рўзаси ибодат ўрнига ўтмайди. Кофир одам Рамазонда Исломга кирса, ўша кирган кунидан бошлаб рўза тутади. 
2. Ақл. 
Ақли йўқ одамга рўза фарз бўлмайди, чунки у мукаллаф эмас.  
3. Балоғатга етганлик.  
Балоғатга етмаган болаларга рўза фарз бўлмайди. Рамазон ойида балоғатга етганлар ўша кундан бошлаб рўза тутишни бошлайдилар. 
4. Рўзанинг фарзлигини билиш. 
 
Иккинчи шарт – рўзани адо этиш учун лозим шартлар. 
Бу шартлар иккита:  
1. Беморликдан ҳоли бўлиш. 
Ҳайз ёки нифос кўрган аёлга ҳамда бемор шахсга рўза тутиш вожиб эмас. Покланганда ва тузалганда қазосини тутиб берадилар. 
2. Муқим бўлмоқ.  
Мусофирга ҳам рўза тутиш фарз бўлмайди. Сафардан қайтганда қазосини тутиб беради.
 
Учинчи шарти – рўзанинг тўғри бўлиши шартлари. 
Бу шарт учта: 
1. Ният. 
Ниятсиз рўза тўғри бўлмайди. 
2. Нифос ва ҳайздан холи бўлиш. 
Нифос ва ҳайзли бўла туриб, тутилган рўза ҳам рўза бўлмайди. 
3. Рўзани бузадиган нарсалардан холи бўлиш. 
     Рўза тутиб турганда уни бузадиган нарса ориз бўлса, рўза қолмайди. Ўрнига қазосини тутиб бериш лозим бўлади. 

Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР