Тавсия қиламиз

КЕЧАНИНГ УЧДАН БИРИ ҚОЛГАНДА ДУО ҚИЛИШ

Мақолалар access_time11-январ, 17:19

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:…

ҲАЗИЛНИНГ ТАГИ ЗИЛ

Мақолалар access_time2-апрел 2017, 16:13

Бугун алоҳида тўхталиб ўтишимиз керак бўлган масала – биринчи апрель…

БИЛАСИЗМИ:Қуръони Каримда шундай суралар борки...

access_time3-июнь 2017, 20:57 visibility2012

 

1. Қуръони Каримда шундай суралар борки, уларнинг номи гарчи сура маъносидан англашилсада, оятларининг бирортасида сура номи мутлақ қатнашмаган. Савол: бундай суралар нечта ва улар қайсилар?

   3та. 
     − Фотиҳа сураси. Бунда оятларнинг бирортасида Фотиҳа сўзи иштирок этмаган бўлсада, у “Китобнинг очувчисидир”. 
     − Анбиё сураси. Бу сурада пайғамбарлар қиссалари зикр қилинган бўлсада, лекин Анбиё сўзи ва унинг тусланувчилари бирор марта иштирок этмаган.
     − Ихлос сураси. Бу сурада ҳам Ихлос сўзи ва унинг тусланувчилари иштирок этмаган. Сура номи эса унинг маъносидан келиб чиқади.

2. Алақ ва Адият сураларининг номланишидаги умумий ўхшашлик нимада?
    Бу суралар ҳайвонотлар номи билан номлангани билан бир-бирига ўхшаш

3. Тилак билан бошланган суралар қайсилар?
       3 та: Мутоффифийн, Ҳумаза, Масад суралари

4. Қуръонда келтирилган аҳлам ва руъя сўзлари фарқи нимада?
     Аҳлам-3 марта келган бўлиб, турли хил алғов-далғовларга нисбатан келади. Доим кўп сийғада келади.
      Руъя - 7 марта ва муфрад сийғада келади. Барчаси содиқ тушлар бўлган. Аниқлик ва софликка далолат қиладиган тушлардир. Мисол учун - Юсуф сураси, 5-ояти

Манба: Quran.uz
Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР