Тавсия қиламиз

ҚУРБОНЛИК ВА ТАШРИҚ КУНЛАРИ ҲОЖИНИНГ УМРА ҚИЛИШИ

Мақолалар access_time30-август 2017, 14:46

 Ҳожига арафа кунидан зул-ҳижжанинг ўн учинчи кунигача умра қилиш жоиз…

Сеҳргарни таниб олиш мумкин бўлган аломатлар

Мақолалар access_time7-август 2017, 18:52

Муолажа қилаётганларнинг бирортасида қуйидаги аломатлардан бирортаси топилса,…

Инсоннинг ақли уч хил бўлар экан.

Мақолалар access_time8-апрел, 11:07

Инсоннинг ақли уч хил бўлар экан. Бугунги «баҳс»ларни кўринг.…

ЗАКОТ ҚАНДАЙ ИБОДАТ?

access_time12-июнь 2017, 18:28 visibility807

"Закот" сўзи луғатда "поклик" ва "ўсиш" деган маъноларни англатади. Закот берган кишининг моли покланади. Қачон закотини берса, покланади, бўлмаса йўқ. Закоти берилган молга барака киради, кўпайиб, ўсади.
 Шаръий истилоҳда "Закот - махсус молдан махсус жузни махсус шахсга Аллоҳнинг розилиги учун шариатда тайин қилингандек мулк қилиб беришдир".
 Энди ушбу умумий таърифдаги истилоҳлар билан танишиб олайлик:
 "Махсус мол" - нисобга етган мол демакдир. "Махсус жуз" - закот берувчининг мулкидан ажратиладиган миқдордир. Мисол учун, бир кишига "Ушбу  уйда бир йил ўтириб туришинг сенга закот", деб бўлмайди. "Махсус шахс" деганда закот олишга ҳақли бўлган шахс назарда тутилган. "Аллоҳнинг розилиги учун" жумласи эса закотнинг ибодат нияти билан берилиши кераклигини англатади. "Шариат тайин қилган" деганда закот чиқариш миқдори шариатда кўрсатилган миқдорда тўғри келиши кераклиги назарда тутилади. Озгина садақа бериб, "шу закот" деб бўлмайди. "Мулк қилиб бериш" деган жумладан эса "ўша берилаётган мол уни олувчига мулк бўлмагунича закот бўлмайди" деган маъно англанади.
 Закот Исломнинг беш рукнидан бири бўлиб, шариат фарз қилган амалдир. Закот Мадинаи Мунавварада ҳижрий иккинчи санада Рамазондан олдин фарз қилинган. Закот Қуръони Каримда йигирма етти жойда намоз билан бирга зикр этилган. Бу эса ўз навбатида намоз билан закотнинг бир-бирига чамбарчас боғлиқ эканини кўрсатади.
 Закот Қуръон оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари билан фарз бўлган. Мусулмонлар барча асрлар ва ўлкаларда закотнинг фарзлигига ижмоъ қилишган.
 Қуръони Каримда закотнинг фарзлиги ва унинг фазилатлари ҳақида бир неча ояти карималар нозил бўлган. Қуръони Каримда "закот" сўзи ўттиз мартдан ортиқ келган бўлса, шундан йигирма еттитасида у намоз билан бирга зикр қилинган.
  "Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Расулга итоат қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангиз" (Нур сураси, 56-оят).
 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Молингнинг закотини адо қилган бўлсанг, батаҳқиқ, зиммангдаги(бурч)ни бажарибсан", дедилар".
 Термизий ривоят қилган.

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР