Тавсия қиламиз

УЙҚУДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН СУРАЛАР

Мақолалар access_time7-октябрь 2018, 10:46

Инсон ҳаётида уйқунинг ўрни беқиёс. Кун бўйи ишлаб чарчаган тана аъзолари…

ИСТИҚЛОЛИМИЗ РАҲНАМОСИ

Мақолалар access_time30-январ 2018, 14:01

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрдаги «Ўзбекистон…

"Мирза Юсуф" жоме масжиди

Масжид access_time21-июнь 2017, 17:53

"Мирза Юсуф" жоме масжидидаги Қуръони карим хатмонасига қизғин…

БИЛАСИЗМИ :РЎЗАНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ

access_time16-июнь 2017, 00:11 visibility1523

 

Рўзанинг мустаҳаблари ҳақидаги барча далилларни диққат билан ўрганиб чиққан ҳанафий уламолар қуйидаги амалларни рўзанинг мустаҳаблари сифатида қайд этганлар:

1. Бирор нарса ила, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилиш. Саҳарликни кечанинг охиригача суриш.

2. Қуёш ботиши билан тезда, шом намозини ўқишдан олдин оғизни очиш. Ширин ва ҳўл нарса билан оғиз очиш афзал.

3. Оғизни очишда ривоят қилинган лафзлар ила дуо қилиш.

4. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш.

5. Жунублик, ҳайз ва нифосдан қилинадиган ғуслни кечга қўймай, тонг отишидан олдин қилиб олиш.

6. Ортиқча гап-сўз ва амаллардан тил ва жисмларни тийиш.

7. Рўзани бузмайдиган, аммо ҳузурбахш бўлган нарсаларни тарк қилиш.

8. Оила аъзолари ва қариндошларга кенгчилик яратиш. Бева-бечора ва камбағалларга хайр-эҳсонни кўпайтириш.

9. Қуръон қироати, илм суҳбатлари, зикр ва салавотларни кўпайтириш.

"Кифоя" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР