Тавсия қиламиз

Arqama ibn Abu Arqam

Мақолалар access_time30-ноябрь 2017, 12:14

Arqama ibn Abu Arqam       Arqama ibn Abu Arqam…

Дуоимиз ижобат бўлмаслигининг сабаблари

Мақолалар access_time1-июль, 18:24

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:   “Эй Муҳаммад,…

Муҳаммад Али Собунийнинг “Софватут тафасир” асари ҳақида

Мақолалар access_time15-май 2017, 15:14

Мусаннифнинг машҳур китобларидан “Софватут тафасир” китоби тўлиқ…

Рўзанинг  тарбиявий аҳамияти.

access_time16-июнь 2017, 00:18 visibility734

Рўзанинг арконларини ҳаммамиз яхши биламиз, бу – саҳардан то шомгача еб-ичиш ва жимодан тийилишдир. Банда бу ибодатни холис ният билан бажаради, саҳар вақти Аллоҳга сўз беради: «Роббим, мана шу саҳардан шомгача Сен учун емайман, ичмайман, жимо қилмайман» дейди ва шу сўзида кечгача туриб беради. Сўнгги йилларда Рамазон ойи ‎йилнинг энг иссиқ пайтларига тўғри келмоқда. Асрдан кейин лаблар қуриб қоляпти. Ифторликка борсангиз, дастурхонда муздек сувларни кўриб, тамшаниб қоласиз. Аммо рўзадор, мўмин-мусулмон инсон дастурхондаги муздек сувга эмас, қўлидаги соатига қарайди, ўн беш дақиқа қолибди, ўн дақиқа, беш дақиқа қолибди деб сабр қилиб ўтиради. Чунки у саҳар вақти Аллоҳга сўз берган, ўша сўзида туриши керак. Мусулмон одам сўзини бузмайди, ўттиз кун давомида шу лафзида мустаҳкам туради. Шу тариқа инсон айтган ҳар бир сўзининг масъулиятини ҳис қилишга, айтганининг устидан чиқишга одатланиб қолади. Рўзанинг ушбу тарбиявий аҳамияти айниқса бугунги кунимизда жуда долзарбдир, чунки замонамизда субут, сўзида туриш каби фазилатлар нодир, камёб, ноёб нарса бўлиб қолди.  
Бугунги кунда содир қилинаётган аксар жиноятлар, аксар гуноҳлар, аксар адоватлар айнан лафзнинг йўқлигидан, субутсизликдан юз беряпти. Оқибатда жамиятда, одамлар орасида ўзаро ишонч йўқоляпти. Ўзаро ишонч кўтарилса, одамгарчилик, меҳр-оқибат йўқолади. Одамлар бир-бирига, биродарига ишонмай қўяди, ишонмагандан кейин кўчада мусофирни кўрса, уйига олиб кириб меҳмон қилмайди. Ҳолбуки меҳмонни икром қилиш ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломдан буён давом этиб келаётган инсоний фазилат эди. Аммо юқоридаги иллатлар туфайли одам ҳаммадан хавфсираб қолади ва табиийки, нафақат мусофирни, ўзининг қўшнисини ҳам уйига киргизмайдиган бўлиб қолади. Шунинг учун ҳозирги кунда бирор жойга борган одам бир биродарининг уйига эмас, меҳмонхонага боряпти.  
Ўзаро ишончнинг йўқолгани айниқса қарз олди-берди муносабатларига яққол кўриниб қолди. Қарз сўраш, қарз бериш амали йўқолиб боряпти. Ҳолбуки шариатимизда бировга қарз бериб туриш ёки олган қарзини ўз вақтида қайтариш мақталган амаллардан эди. Ишончсизлик оқибатида гувоҳлик бериш ҳам йўқолиб боради. Бир одам ҳақида суриштирсангиз, ҳеч ким ростини айтмай қўяди. Мусулмон мусулмонга ишонмаса, меҳмон қилмаса, алдаса, омонатга хиёнат қилса, охири бориб қиёмат қоим бўлади. Шунинг учун Рамазони каримнинг аввало маънавий, тарбиявий жиҳати биз учун энг муҳимдир.  

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР