Тавсия қиламиз

ДАМ ОЛИШ ЖОЙЛАРИ ВА САЙРГОҲЛАР ОДОБИ

Мақолалар access_time23-май 2017, 13:33

Инсон зоти ҳаёт сўқмоқларидан юриб борар экан, чарчаши, асабийлашиши, ҳориши…

Бировнинг ҳаққи

Мақолалар access_time27-декабр 2018, 13:39

    Буюк саҳобий Абу Дардо розияллоҳу анҳу саҳобалар орасида масжидга…

Жума намозини ўқигандан кейин дам олинг дейилмаган

Мақолалар access_time16-ноябрь 2018, 23:02

Азизлар, биласиз, ваҳийлар анбиё алайҳиссаломларга фаришта Жаброил алайҳиссалом…

“ХЎЖА АҲРОР ВАЛИЙ” ЖОМЕ МАСЖИДИДА ХАТМОНА

access_time17-июнь 2017, 01:20 visibility2268

16 июнь Рамазон ойининг 21 куни Юнусобод бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов «Хўжа Аҳрор Валий» жоме масжидига ташриф буюрди.
Раҳматуллоҳ Сайфуддинов у ерда бўлаётган хатми Қуръон ва намозхонлар билан танишиб, тинчлик ва осойишталик неъмати, шукроналик, фарзандларимизни комил инсон этиб тарбиялаш каби долзарб мавзуларда маърузалар қилдилар.
Муборак Рамазон ойи юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда, ўзгача тароват ила давом этмоқда. Юртдошларимиз гўзал ва шинам масжидларда эмин-эркин, тинчлик-хотиржамликда ибодатларни амалга оширмоқдалар. Ҳар бир намозхон қалбида розилик, шундайин диёрни насиб этган, уни офияту ноз-неъматлар билан ўраган Аллоҳ таолога шукроналик жўш уруб турубди.
Қуйида «Хўжа Аҳрор Валий» жоме масжидидаги хатмонага оид фотолавҳаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Mehrob.uz матбуот хизмати

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР