Тавсия қиламиз

Биласизми : Мовароуннаҳрнинг машҳур мадрасалари

Биласизми access_time10-май, 21:24

 Аввал Мовароуннаҳрнинг машҳур мадрасалари  бўлган: 1 Хўжа қурбон…

АРАЗЛАШИШ ЭРКАЛИКМИ ЁКИ ХАТОМИ?

Мақолалар access_time15-май, 13:03

Мусулмоннинг дин қардоши билан уч кундан ортиқ аразлашиб юриши ҳалол эмас.…

ҚУРЪОН ҚОРИЛАРИНИНГ ҚАДР-ҚИММАТИ

Мақолалар access_time11-июль, 11:09

 Кунлардан бир кун қориларнинг султони Ҳофиз Исҳоқ Мавлононинг ёнига…

“Мирза Юсуф” (бодомзор) жоме масжидида умумҳалқ хайрия ҳашари ўтказилди

access_time12-март, 18:03 visibility323

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги фармойиши асосида мамлакатимизда март-апрель ойлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, деб эълон қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 9 мартдаги 02/ШТ 161-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида 11-12 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.
Халқимизнинг асрлар оша ўтиб келаётган кўплаб эзгу қадриятлари, урф-одатлари мавжуддир. Шулардан бири, шубҳасиз, халқимизга хос ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат ифодаси бўлган умумҳалқ ҳайрия ҳашаридир. Айтишимиз жоизки, мустақиллигимиз шарофати билан ҳашар янгича мазмун-моҳият касб этди ва ўзгача суръат олди. Муҳими, ҳашарда юртдошларимиз томонидан кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилади, қишлоқ ва шаҳарларимиз, қўйингки, юртимизнинг ҳар бир гўшаси обод қилиниб, кўкаламзорлаштирилади, янги иншоотлар ишга туширилади.
Шуларга мос равишда эҳтиёжманд одамлар ҳолидан хабар олиниб, улар ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланади. 
Ушбу тадбирдан  кўзланган мақсад қадимий ва навқирон байрамимиз – Наврўзни муносиб кутиб олиш, жамиятимизда ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, аҳоли турар-жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, юртимизда санитария ҳолатини янада яхшилашдан иборатдир.
Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган умумхалқ ҳашарида 12 март якшанба куни эрта тонгдан “Мирза Юсуф” (Бодомзор) жоме масжидида умумхалқ ҳашари қизғин ўтказилди.
Жума намозида эълон қилинган ҳашарда ихлосманд халқимизнинг ёшу-кексалари сидқидилдан иштирок этиб, ўз ҳиссаларини қўшишди. Унда масжид хонақоси, айвони, қўшимча хизмат хоналари ҳамда бинолар бир қатор кўздан кечирилиб озодалигига эътибор берилди, таҳоратхона, ҳовли саҳни тозаланиб, ойналар артилди. Масжид атрофидаги кўча ва ариқлар тозаланиб, чиқиндилар олиб ташланди. Экин майдонларидаги мевали ва манзарали дарахтлар оқланиб, кўркам шаклга келтирилди.
Эрта тонгдан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бутун халқимиз, ёшу қари баҳамжиҳат бўлиб аҳоли пунктлари, хиёбонлар, кўчалар, йўллар, кўп қаватли уйлар атрофи, ҳовли-жойларни тозалашга киришди. Ҳашарчиларнинг саъй-ҳаракати билан қабристонлар, муқаддас қадамжолар, тарихий ёдгорликлар атрофи ободонлаштирилмоқда.
Ушбу умумхалқ ҳашарида барча масжид ходимлари ҳамда маҳалла аҳллари биргаликда фаол хизмат қилишди.
 — Бугун юртимизнинг барча гўшаларида эрта тонгдан хайрия ҳашари бошланди. Шу жумладан, бизнинг “Мирза Юсуф” (Бодомзор) жоме масжидида ҳам ҳашар ишлари кўтаринки руҳда ўтмоқда. Масжидимиз фаррошлари челакларда сув сепиб супираётган бўлса, масжид ишчи-ходимлари эса масжид ёнидаги ариқларни тозалаб, кўчатларга шакл беришди ва оқлашди. Ҳашар миллий урф-одатларимиздан бири саналади. Ушбу кунда ҳамма фуқаролар бир ёқадан бош чиқариб мамлакатимизнинг обод бўлишида ўзининг ҳиссасини қўшадилар, – дейди масжид қавмидан Абдушукур ҳожи Акбаров.       
Дарҳақиқат, ҳашар инсонларни бирдамлик ва аҳилликка чорловчи йиғиндир. У орқали нафақат атроф-муҳит кўркамалашади, балки, азалий анъаналар давомийлиги ҳам кўрган кўзни қувонтиради.

Адҳам Дўсматов
Тошкент ислом университети магистранти
«Мирза Юсуф» жоме масжиди имом ноиби

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР