Тавсия қиламиз

САЙЙИДА ОИША БИНТИ АБУ БАКР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ ФАЗЛЛАРИ

Долзарб мавзу access_time11-апрел, 19:37

Макканинг кўзга кўринган кишиларидан бири бўлмиш Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг…

Ғарблик мутафаккирларнинг пайғамбарларимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларидаги тавсифлари

Мақолалар access_time27-ноябрь, 13:22

Инсоният тарихида Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламчалик қавми…

МАЪСИЯТДАН ТЎХТАШГА ЁРДАМ   

Мақолалар access_time11-сентябр, 13:02

 Бир киши Иброҳим ибн Адҳамнинг олдига келиб:   – Эй…

«РОВАИУЛ БАЁН ТАФСИРУ АЯТИЛ АҲКАМ МИНАЛ ҚУРЪАН» КИТОБИНИНГ ХАТМОНАСИ

access_time18-июнь, 20:00 visibility472

Жорий йилнинг 18 июнь, 23 Рамазон якшанба куни Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида Шайх Муҳаммад Али ибн Шайх Жамил Собуний ҳафизаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламига мансуб «Роваиул баён тафсиру аятил аҳкам минал Қуръан» китобининг хатмонаси бўлиб ўтди. Унда Тошкент Ислом институти толиби илмлар қатнашди. Китобнинг хатмонаси муносабати билан талабаларга саҳарлик зиёфати дастурхони ёзилди. Шундан сўнг Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ кириш сўзи билан очиб, барча толиби илмларни муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди. Шайх Муҳаммад Али ибн Шайх Жамил Собуний ҳафизаҳуллоҳ ҳақларида, у кишининг қаламларига мансуб «Роваиул баён тафсиру аятил аҳкам минал Қуръан» китоби ҳақида талабаларга маъруза қилдилар. Ушбу китобни 3 курс талабалари билан ўқиб тугалланиши, талабалар бу китобни тўлиқ хатм қилганлиги ҳақида сўз юритди. Бу китобнинг Тошкент Ислом институтида дарслик сифатида киритилиш тарихи, унга хизмат қилган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ меҳнатлари ҳақида талабаларга сўзлаб берди. Тадбир сўнгида хатми Қуръон ўқилиб, Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасида хизмат қилиб ўтган азизларимиз, муфтийларнинг руҳларига бағишлаб, дуои-фотиҳалар қилинди.
Mehrob.uz матбуот хизмати

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР