Тавсия қиламиз

ҲАЖНИНГ НОЗИК СИРЛАРИ

Мақолалар access_time7-август 2017, 16:24

 Аллоҳ таолога етишиш, розилигини топиш учун бутунлай Унинг Ўзини кўзлаган…

ФАРИШТАНИНГ ДУОСИ... (ўқинг фақат йиғламанг

Мақолалар access_time9-январ, 15:31

Уни касалхонага оғир ахволда олиб келишди. Кучли зарбалардан ички аъзолари…

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҚОРИЛАР XXXIV - ХАЛҚАРО ДУНЁ ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИДА

Янгиликлар access_time19-апрел 2017, 16:51

ЎЗБЕКИСТОНЛИК ҚОРИЛАР XXXIV - ХАЛҚАРО ДУНЁ ҚОРИЛАР МУСОБАҚАСИДА Жорий йилнинг…

УЧ САВОЛГА УЧ ЖАВОБ

access_time18-июнь 2017, 20:01 visibility967

Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу)нинг ҳузурларига уч киши ёш йигитни олиб келди. Улардан бири:
– Эй мўминларнинг амири, бу йигит отамизни ўлдирди, хун олишни истаймиз, – деди.
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) йигитдан нега ўлдирганини сўради. Йигит:
– Мен туя боқувчиман. Туяларимдан бири уларнинг боғига кириб, экинларини еди. Буларнинг отаси уни тош билан уриб ўлдирди. Сўнг мен ҳам тошни олдим-да, отасига отдим. У ҳам ўлди, – деди.
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ундан хун олишини айтди.
Йигит:
– Уч кун муҳлат беринг, отам яқинда вафот этди. Меросини тақсимлаб келай... – деди.
– Ким сенга кафил бўлади? – сўради мўминлар амири.
Йигит атрофдаги йиғилган одамларга назар солди.
– Мана шу киши менга кафил бўлади, – деб Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)ни кўрсатди.
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу):
– Эй Абу Зарр, сен бу йигитга кафил бўласанми? – деди.
– Ҳа, мўминларнинг амири, – деди Абу Зарр (розияллоҳу анҳу).
– Сен бу йигитни танимайсан. Агар қочиб кетса, хунини сендан оламиз, – деди мўминлар амири.
– Мен кафилман! – деди Абу Зарр.
Йигит кетди. Бир кун, икки кун, учинчи кун ҳам ўта бошлади. Одамлар унинг хунини Абу Заррдан олинишидан хавотирга тушишди.
Учинчи кун кечга яқин йигит ҳал­лос­лаганича мўминлар амирининг ҳузур­ларига кирди.
– Елкамдаги омонатни эгаларига топширдим. Энди ихтиёрингиздаман... – деди.
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ҳай­рат­­ланиб:
– Қочиб кетиш имконинг бўла туриб нега қайтдинг? – деб сўради.
– Инсонларда вафо қолмабди, деб айтишларидан қўрқдим, – деди йигит.
Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу):
– Бу йигитга сен нега кафил бўлдинг? – деб Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан сўради.
Абу Зарр (розияллоҳу анҳу):
– Инсонларда яхшилик қолмабди деб айтишларидан қўрқдим, – деди.
Отасининг хунини олмоқчи бўлган уч киши бу сўзлардан таъсирланди ва йигитни афв этишганини айтишди. Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) таажжубланиб сўради:
– Нега отангизни хунидан кечдингиз?
– Инсонларда афв этиш, кечириш хислати қолмабди деб айтишларидан қўрқдик, – дейишди улар.

Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) Аллоҳ таолога ҳамд айтдилар.

Ислом ВАЙБНИНГ
“Умар ибн Хаттоб замонидаги 
ажойиб қиссалар” китобидан
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Ҳошимжон АМАНОВ
тайёрлади.

@Mehrobuz
Каналга уланиш учун линкни босинг!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР