Тавсия қиламиз

МИССИОНЕРЛИК КЕЛТИРИБ ЧИҚАРАДИГАН ОФАТЛАР

Янгиликлар access_time10-март, 17:56

Бугунги кунда кишилик жамияти ривожига кучли таъсир кўрсатаётган, унга ўзига…

Лафз савдоси

Мақолалар access_time5-октябрь, 20:24

Лафз, бошқача айтилса, тил билан берилган ваъда инсоннинг атрофдагилар орасида…

Мусибатнинг илк дақиқаларида сабр қилиш фазилати

Мақолалар access_time14-март, 17:10

Анас ибн Молик (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилади: “Сабр…

 Илоҳий озуқа

access_time18-июнь, 20:05 visibility377

Замонамиз олимлари тиббий тадқиқотларида аниқлашларича, инсон туғилганда унинг бош миясида росгўйлик, яхшиликни севиш, хатолар ва ёмонликлардан қочиш каби гўзал хислатлар табиий “дастурланган” бўлади.

Олимлар махсус кузатув жиҳозлари орқали инсон сўзлаган пайтда унинг бош миясидаги ўзгаришларни ўрганишди. Тадқиқот жараёнида аниқланишича, инсон тўғри сўзлаган пайтда унинг бош миясида ҳеч қандай қувват сарфланмайди. Лекин ёлғон гапирганда катта куч йўқотилади!

Агар инсон ёмонликларни ўйласа, яхши амал билан машғул бўлган ҳолатга қараганда, унинг бош миясида кўп миқдорда қон айланиши кузатилади. Сабаби, ёмон ўй-фикрлар ўйланса, бош мия катта куч сарфлайди. Чунки, Аллоҳ таоло бош мияни соғлом фитрат узра “дастурлаган”.

Инсон эшитган маълумотлари ва ўзи айтган сўзлари унинг бош миясига таъсир этади. Барча кашфиётлар ва ёлғонлар инсоннинг (носия)пешонаси юқорисида “ривожланади”. Қуръони Карим тиловати айнан ушбу аъзосига жуда катта таъсир кўрсатади. Чунки, бу аъзо бошқарувга ва қарорларни қабул қилишга масъулдир.

Демак, хатолар, ёлғон, барча ёмон ишлар бош мия ҳужайраларига салбий таъсир кўрсатиб, унинг табиий низомини бузади. Вақт ўтиши билан бу ҳолат руҳий ва жисмоний касалликларга олиб келади. Ҳужайраларни “озиқлантириш” ва асл ҳолига қайтариш эса Қуръони Карим тиловати ва уни тинглаш билан бўлади.

Беморга Қуръон билан қандай муолажа қилинади?

Биринчи навбатда, бемор ўзи кўпроқ Қуръони Каримни тиловат қилиши керак. Чунки, инсоннинг ўз овози танасига катта таъсирга эга эканини замонимиз олимлари тадқиқотлар орқали исботлаганлар. Яъни, инсон тана ҳужайралари бошқа кишининг овозидан кўра ўзининг овозидан кўпроқ таъсирланиб, унга жавоб қайтаради.  Шу туфайли, беморнинг ўзига Қуръон тиловат қилишини тавсия этилади. Буни “ўзига дам солиш” дейилади. 

Баъзан бемор Қуръон тиловат қилолмайдиган даражада оғир ҳолатда бўлиши, ўзини бошқаролмай қолиши ёки Қуръонни тўғри ўқий олмайдиган бўлиши мумкин. Бундай пайтда унга Қуръонни тўғри тиловат қиладиган, солиҳ, тақводор киши ёрдамга келади. У киши ихлос, Аллоҳдан умид билан “оятлар баракотидан бемор шифо топади” деган ниятда тиловат қилади. У Қуръон оятларини овозини баланд ҳам жуда паст ҳам қилмасдан бемор эшитадиган даражада ўқийди.

Қуръон билан муолажа қилиш учун махсус вақт ёки махсус ҳолат яъни, бемор тик туриши, ўтирган ёки ётган бўлиши белгиланмаган. Лекин бемор тонгда уйқудан уйғонгач ёки тунда ётиш олдидан шифо оятларини етти марта такрорлаб ўзига дам солиши афзалроқдир. Чунки, Набий алайҳиссалом шифо оятлари ва дуоларни етти марта такрорлар эдилар.

Бемор муолажа мукаммал бўлиши учун иложи борича, ҳар куни бир неча соат ажратиб Қуръони Каримнинг ҳаммасини тинглашга ҳаракат қилиши керак. Тинглаётган оятларини тадаббур билан маъноларини тушунишга ҳаракат қилиши муолажа самарасини янада оширади.

Ҳар қандай касалликларга тўғри муолажа қилинса Аллоҳ таоло шифосини ато этади. Даволаниш услублари турлича. Киши даволанишда табобатдан, замонавий медицинадан фойдаланиш билан бир қаторда Қуръони Карим билан шифо излаши керак. Асл шифо ўз овозимизда, тиловатимиздадир. Қанчалик ихлос, муҳаббат билан кўп Қуръон тиловат қиладиган бўлсак, Аллоҳ таоло шунча кўп маънавий ва жисмоний касалликларимизга шифо беради.

Демак, ҳар бир лаҳзада Қуръон тиловати билан машғул бўлиб, Яратганга илтижо қилишимиз, Каломига муҳаббатли бўлишимиз даркор.

Рамазонда масжидлардаги хатми Қуръонларда иштирок этиб, тик турган ҳолда Каломуллоҳни тинглаш муолажаларнинг энг афзалидир. Бу имкониятни қўлдан бой бермаслик лозим.  

 “Аълиж нафсака бил Қуръан” китобидан олинди

Муҳаммад Зариф Дадамирзаев

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР