Тавсия қиламиз

ҚУРЪОННИ БИР-ИККИ ОЯТДАН ЎРГАНИШ ФАЗИЛАТИ 

Мақолалар access_time20-феврал 2018, 15:00

Илмни бир деганда мукаммал эгаллаб бўлмайди. “Оз-оздан ўрганиб доно…

Оиласини боқиб, хотинига тутқазаётган бир ҳар бир луқма таом учун эркак киши албатта савоб олади.

Мақолалар access_time15-феврал 2018, 16:42

 эр хотинни турар жой билан таъминлашидир. Аёлнинг ўзига алоҳида хона…

ТИК ТУРИБ ПЕШОБ ҚИЛИШДАН ҚАЙТАРУВ

Мақолалар access_time4-июль 2017, 12:30

 Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтдилар:   "Кимки…

Ўзингизни Қуръони Карим билан даволанг

access_time18-июнь 2017, 20:08 visibility1822

Эй, одамлар! Сизларга Раббингиздан ваъз (насиҳат), кўксингиздаги нарсага шифо ва мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди. (Юнус, 57 оят)

Ўзингизни Қуръони Карим билан даволанг

Қуръони Карим билан муолажа қилиш - бу замонавий тиббиётдан воз кечиш дегани эмас. Балки, Набий алайҳиссаломнинг “Аллоҳнинг бандалари даволанинглар”дея таъкидлаганларидек, набавий суннатга амал қилишликдир. Ушбу набавий буйруқ бизларни касалликларга даво бўладиган ҳар бир йўлдан тўғри фойдаланишга ундайди.

Ишонч билан айтиш лозимки, Қуръон тиловати мўминлар учун энг яхши муолажадир. Дарҳақиқат, ундан миллионлаб инсонлар истифода қилганлар, яна истифода қиладилар. Муолажада Қуръонга бепарво бўлиб, фақат тиббиётгагина суянган киши кўплаб яхшиликлардан бебаҳра қолади. Агар сиз у билан муолажа қилсангиз ҳеч қачон зарар кўрмайсиз!

Қуръони Карим билан муолажа қилиш - бу беминнат, зиён-заҳматсиз бўлиб, сиздан ҳеч қандай махсус вақт, махсус макон ёки ҳолат талаб қилмайди.

Қуръони Карим билан муолажа қилиш – фақат касалликлардан даволаниш эмас. Балки, у шифо бўлиши билан бирга раҳмат, саодат, тарбия, Аллоҳ таолога яқин бўлиш ва сизнинг дунёю-охиратда нажот топишингиз учун йўлдир. У жисмингиз, руҳингизни қайта қувватлантирувчи ва мукаммал ҳаётий дастурдир...

Айтиш лозим бўлган муҳим сўз.

Азизларим! Мен турли вақтлар, ҳолатлар, касалликлар, мусибатлар ва қийинчиликларда Қуръони Карим “муолажа”сини тажриба қилиб кўрдим ва билдимки, у  ҳар қандай касалликлардан даволанишда энг яхши воситадир. Шунинг учун ҳам, Қуръони Карим ҳаётимнинг ҳар бир лаҳзасида ҳамроҳимдир.

Мен касалликка чалинсам янада кўпроқ Қуръон ўқийман, тинглайман. Шунда Аллоҳ таоло қандай касаллик бўлса ҳам, менга тезда шифо сабабларини муҳайё қилади. Кенгчилик, бахт-саодатни тортиқ этади. Ҳеч қандай хафалик, ғам-ташвиш, малолликни ҳис қилмайман.

 Ечими жуда қийин бўлган муаммога рўпара бўлсам, Қуръони Карим менда улкан сабр, машаққатни енгиб ўтишда қувват, ишларни ҳал этишда ҳикмат ва хотиржамликни зиёда қилади. Доимо тўғри қарор қабул қилишимга ёрдам беради.

Агар бир ёмонликка йўлиқсам, ўзимда заифликни ҳис қилсам, ёки келажакдан қўрқувга тушсам, Қуръон ғайратимни оширади,  қўрқувни кетказади. У ҳар қандай ҳолатда менга куч-қувват, ҳиммат бағишлайди.

Сиз ҳам мен билан бирга бу гўзал муолажани тажриба қилиб кўрасизми?!

Қуръони Карим  билан даволаниш мумкинлигини инкор этувчилар унинг оятларига тўла имон келтирмаганликлари ва моддий илмий асос топа олмаганлари туфайлигина рад этадилар.

Қанча-қанча тузалмас касалликка учраб тиббий муолажа кор қилмай, Қуръони Карим билан шифо топганлар бор.   Бунда албатта, мўъмин киши Қуръонинг шифо эканига ишониши лозим. Чунки, шифо топишда ишонч катта аҳамиятга эга. “Табибга ишонч - ярим шифодир” дейилади. Барча  дардларга шифо берувчи Аллоҳ бўлса, Унга қандай ишонмаслик мумкин?

Мен ўзимда Қуръон тиловати билан муолажани тажриба қилиб кўрдим. Бир йил давомида ҳар куни бир неча соат Қуръон тиловат қилиш ва тинглашни одат қилдим. Натижада, менда жуда катта ўзгариш рўй берди. Танамда иммунитет кучайди. Ижодкорлик, қатъиятим ортди. Бир неча жисмоний ва маънавий касалликлардан халос бўлдим. Атрофимдаги кишилар билан янада яхшироқ муомалада бўла бошладим. Доимий Қуръон тинглаш билан руҳий хотиржамлигим зиёда бўлди. Асабларим жойига тушиб, шошқалоқлик ва жаҳлдорлик йўқолди.

Нутқим равонлашиб, тез гапириш одатимдан ва яна бир неча қусурлардан халос бўлдим.

Мен ушбу вақт мобайнида доимо у билан яшаётган ҳофизи     Қуръонларнинг гўзал ҳолатларини ҳис этдим.

Дарҳақиқат, қорилар ҳар куни бир жойда соатлаб Китобга тикилиб,   ўтириб, тўхтамай тиловат қиладилар. Зоҳиран қараганда улар жисмоний ҳаракат камлиги туфайли бир неча касаллик ортириб олишлари мумкиндек туюлади. Лекин бунинг аксича, Аллоҳнинг мўъжиз Каломи уларнинг руҳий ва жисмоний саломатликларини янада зиёда қилади. 

Абдуддоим алКаҳилнинг “Аълиж нафсака бил Қуръан” китобидан

 Тошкент ислом университети магистранти Муҳаммад Зариф Дадамирзаев таржима қилди.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР