Тавсия қиламиз

Шукр қилиб яшаш (ҳаётий воқеа)

Мақолалар access_time27-июнь, 15:25

Бир одам дуоси мустажоб улуғ бир зотнинг ҳузурига бориб, «Ҳазрат,…

Динимиз мусаффолиги йўлида

Янгиликлар access_time23-март, 19:43

Ҳар куни оммавий ахборот воситалари орқали дунёнинг қайси бир чеккасида…

ТЎРТ КИШИНИ ТАҚДИРЛАШГА ОЖИЗМАН

Мақолалар access_time26-сентябр, 16:04

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади: Мен тўрт кишини тақдирлашга ожизман.…

Ислом шариати манбаларида рибо муомалаларига бўлган муносабат

access_time13-март, 17:24 visibility1181

Рибо китоб, суннат ва ижмо билан ҳаром қилинган. У етти ҳалокатга олиб борувчи нарсадан бири ва гуноҳи кабиралардан бири ҳисобланади. Аллоҳ таоло Ўз китобида рибо еювчидан бошқа гуноҳкорларга уруш эълон қилмаган. Рибони ҳалол санаган динда заруратлиги маълум бўлган нарсани инкор қилгани учун кофир бўлади, тавба қилиши лозим. Лекин ҳалол демасдан рибо билан шуғулланган киши фосиқ ҳисобланади.

Қуръони каримдан рибонинг ҳаромлигига далил:

Судхўрлар (қиёмат куни қабрларидан) жин чалиб кетган одам каби (ҳолатда) қўпадилар. Бунинг сабаби – уларнинг: «Байъ (савдо-сотиқ) ҳам судхўрликнинг худди ўзи» деган гаплари (ақидалари)дир. Ҳолбуки, Аллоҳ байъни ҳалол, судхўрликни (эса) ҳаром қилган. Бас, ким Раббидан насиҳат етгач, (судхўрликдан) тўхтаса, у ҳолда аввалги ўтгани– ўзига ва унинг иши Аллоҳга (ҳавола). Ким яна (судхўрликка) қайтса, ўшалар дўзах аҳлидирлар ва улар унда абадий қолувчилардир.

Шунингдек Аллоҳ таоло:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا الرِّبَا أَضْعَافًا مُضَاعَفَةً وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

Эй, имон келтирганлар! (Берган қарзларингизни) икки баравар ва ундан ҳам кўпайтириб, устама шаклида еб юбормангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Зора (шунда) толе топсангиз

деган сўзида ҳам уларга одат бўлиб қолган ишларидан қайтарилмоқдалар. Чунки улар муддат баробарига пулни зиёда қилар эди. Муддат келганида қарздорга: “қўшиб берсанг муддатни чўзаман” дер эди. Қарздор ҳам қўшиб берар эди. Бундай кўриниш ҳар қандай нарсаларда бир муддатга эвазига олинган бўлса ўша нарсаларнинг барчасида – ўзи арзимаган қийматга эга бўлган молларда ҳам намоён бўлар эди. Оят уларни бундай қабиҳ ишлардан қайтариш учун нозил бўлган.

Суннатда рибонинг ҳаромлигига ҳам кўп далиллар бор. Жумладан Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Набий соллоллоҳу алайҳи васалламдан айтдилар:

اجْتَنِبُوا السَّبْعَ الْمُوبِقَاتِ قَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَمَا هُنَّ قَالَ الشِّرْكُ بِاللَّهِ وَالسِّحْرُ وَقَتْلُ النَّفْسِ الَّتِي حَرَّمَ اللَّهُ إِلَّا بِالْحَقِّ وَأَكْلُ الرِّبَا وَأَكْلُ مَالِ الْيَتِيمِ وَالتَّوَلِّي يَوْمَ الزَّحْفِ وَقَذْفُ الْمُحْصَنَاتِ الْمُؤْمِنَاتِ الْغَافِلَاتِ

“Етти ҳалок қилувчи нарсадан сақланглар”. Айтдилар: “Эй Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам улар қандай нарсалар”. Айтдилар: “Аллоҳга ширк келтириш, сеҳргарлик, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ўлдириш, рибо ейиш, етимнинг молини ейиш, уруш куни орқа ўгирилиб қочиш ва покиза, афифа мўминаларга туҳмат қилиш”.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтдилар:

 

لَعَنَ رَسُولُ اللهِ  آكِلَ الرِّبَا وَمُؤْكِلَهُ وَكَاتِبَهُ وَشَاهِدَيْهِ وَقَالَ هُمْ سَوَاءٌ.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рибохўрни, унинг едирувчисини, котибини ва икки шоҳидини лаънатладилар ва: “Улар баробардирлар”, дедилар”.

Уммат рибони асли ҳаромлигига ижмоъ қилган. Масалаларининг тафсили, ҳукумларни баён қилиш ва шартларини тафсир қилишда ихтилоф қилиниши эса одатий ҳолдир.

Демак, ҳар бир инсон қарз олди-берди ва савдо ишларини қилишидан олдин тегишли муомала ҳукумларини ўрганиши зарур. шунда қилинаётган ишлар тўғри ва шубҳа-ю ҳаромдан узоқ бўлади. Чунки, бу ҳукмларни ўрганмаса рибони қасд қилмаса ҳам унга аралашиб қолиши, балки ўзи билмасдан ҳаромга, аралашиб дўзахга киришга сабаб бўладиган даражада рибога шўнғиб кетиши мумкин. Билмаслиги уни гуноҳдан сақлаб, дўзаҳдан қутқара олмайди. Билмаслик ва қасд қилиш рибога жазо таъйин қилинишнинг шартларидан эмас. Яъни билса ҳам билмаса ҳам гуноҳкор ва жазоланишга ҳақли бўлади. Рибо амалини ўзиёқ Аллоҳ таоло рибохўрларга ваъда қилган азобга дучор бўлишига кифоя қилади. Қуртубий айтадилар: “рибо қасд қилган одамгагина ҳаром бўлганида эди фақат фақиҳларга ҳаром бўлар эди”.

Салафи солиҳлар тижорат муомалаларида рибога олиб борадиган йўллардан сақланиш таълимини олишдан олдин тижорат билан шуғулланишдан қайтаришган. Умар розияллоҳу анҳу: “Бизнинг бозоримизда фақиҳ киши ва рибо еювчи савдо қилади”, дедилар. Фақиҳ бўлса рибодан сақланади, фақиҳ бўлмаса ҳалол ва ҳаромнинг фарқига бормай рибога йўлиқиб қолади. Али розияллоҳу анҳу: “Фақиҳ бўлишдан олдин тижорат қилган киши рибога йўлиқади, сўнг яна рибога йўлиқади, сўнг яна рибога йўлиқади”, дедилар.

Аллоҳ таоло рибога олиб борувчи йўллардан ҳам қайтарган. Чунки ҳаромга олиб борувчи йўл ҳам ҳаромдир. Ҳаромга васила бўлган нарса ҳаромдир. Абу довуд Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: “Бақара сурасининг 275-ояти нозил бўлганда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким муҳобарани тарк қилмаса Аллоҳ ва Расули тарафидан бўлган жангни билиб олсин”. Муҳобара, музобана ва муҳоқала савдолари ҳам рибо йўлларини тўсиш учун ҳаром қилинган. Чунки узилмаган ҳўл мева қуриса қанча чиқиши аниқ эмас.

Фақиҳлар айтишади: “Тенгликни билмасликнинг ўзиёқ зиёда бўлганидир”. Рибо боблари кўп аҳли илмларга ҳам мушкил боблардан саналади. Умар розияллоҳу айтдилар: “Расулуллоҳ соллоаллоҳу алайҳи васаллам уч нарсани баён қилишлари менга дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир: калола, рибо ва халифалик”. Қатода Саъид ибн Мусайябдан ривоят қиладилар, Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: “Охирги нозил бўлган оятлардан бири рибо оятидир. Расулуллоҳ соллоаллоҳу алайҳи васаллам уни бизга тафсир қилиб беришдан олдин вафот қилдилар. Рибони ва шубҳани тарк қилинглар”.

 

“Кўкалодош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Ойбек Ҳошимов

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР