Тавсия қиламиз

ЮЗГА УРМАСЛИК

Мақолалар access_time5-сентябр 2017, 20:36

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:…

ЭСЛАТМА

Биласизми access_time11-май 2017, 20:24

Бароат кечаси Шаъбон ойининг ўн бешинчи яъни 2017 йилнинг 11 майдан 12 майга…

НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ САҲОБАЛАРИНИНГ УМУМИЙ ФАЗЛЛАРИ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time22-март 2017, 18:43

Ушбу мавзуга киришдан аввал "саҳоба" ва "фазл" сўзларининг…

РАМАЗОНДА ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ ВА КАРАМЛИ БЎЛИШ

access_time19-июнь 2017, 19:40 visibility910

 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийси эдилар. У зотнинг энг сахий пайтлари эса Рамазонда ҳузурларига Жаброил келганда бўлар эди. Жаброил алайҳиссалом Рамазон тамом бўлгунича ҳар кеча у зотнинг ҳузурларига келар эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Қуръонни арз қилар (ўқиб берар" эдилар".
 Бошқа бир ривоятда:
 "Бас, у билан Қуръонни (бир-бирларига) ўқиб беришар эди. Шунда қачон Жаброил алайҳиссалом у зотнинг ҳузурларига келса, эсган шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар", дейилган.
 Икки Шайх ривоят қилганлар.
 Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг сахий одам эканликлари.
2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазон ойида яна ҳам сахий бўлиб кетишлари.
3. Жаброил алайҳиссаломнинш Рамазон ойида ҳар кеча Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб турганлиги.
4. Ҳар Рамазонда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони Каримни Жаброил алайҳиссалом ҳузурларида ўқиб, ўтказиб олишлари. Шунинг учун ҳар бир мусулмон киши ҳам Рамазонда Қуръони Каримни камида бир марта ўтказиб олиши лозим.
5. Рамазонда Набий алайҳиссалом билан Жаброил алайҳиссалом Қуръон ўқишлари. Яъни аввал Қуръонни Жаброил алайҳиссалом ўқиб бериб, кейин Набий алайҳиссалом қайтариб ўқиб беришлари. Демак, Рамазонда устозлардан шу тарзда Қуръонни ўтказиб олишга ҳаракат қилиш лозим.
6. Рамазон ойида иложи борича сахийлик кўрсатиб, бева-бечора, етим-есир ва муҳтожларга хайр-эҳсон қилиш.
 Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 "Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас", дедилар".
 Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда рўзадор киши учун ифторлик бериш улкан савобли иш эканлиги таъкидланмоқда. Рўза тутган одамга қанча савоб берилса, унинг учун ифторлик ҳозирлаган одамга ҳам шунча савоб берилиши баён қилинмоқда. Унга рўзадорнинг савобидан олиб берилмайди, балки ўзи учун алоҳида савоб берилади.
 Лекин бу ўзи рўза тутмай, рўзадорга ифторлик тайёрлаб берса, рўза тутган ўрнига ўтади, дегани эмас. Рўза тутиш ҳар бир инсон учун фарздир. Ҳар ким ўз рўзасини ўзи тутиши керак. Бошқа ҳеч нарса бунинг ўрнини боса олмайди. Рўзадорга ифторлик бериш эса хайр-эҳсон ҳисобланади, холос. Буни қилган одам мана шу амалига яраша савоб олади.

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР