Тавсия қиламиз

БАХТЛИ ҲАЁТ САРИ

Мақолалар access_time18-май 2018, 11:48

Жорий йилнинг 16 май чоршанба куни, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 279-сонли…

Закот беришнинг моҳияти

Мақолалар access_time18-июнь 2018, 16:51

Закот беришнинг моҳияти Закот беришнинг моҳияти шундаки, уни берган кишининг…

Рўзага оид масалалар 

Мақолалар access_time27-апрел, 16:22

   1. Оғиз сўлагини ташқарига чиқармай ютиб юборса рўзаси очилмайди.…

«ҲАСАНБОЙ» ЖОМЕ МАСЖИДИДА ХАТМОНА

access_time20-июнь 2017, 19:45 visibility1950

Муборак Рамазон ойи юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда, ўзгача тароват ила давом этмоқда. Юртдошларимиз гўзал ва шинам масжидларда эмин-эркин ибодатларни адо этмоқдалар.
Бугун 19 июн Рамазон ойининг 24 куни душанба куни Юнусобод тумани бош имом-хатиби Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу «Ҳасанбой» жоме масжидига ташриф буюрдилар.
Юнусобод тумани бош имом-хатиби, хатми Қуръондан сўнг намозхонларга тинчлик ва осойишталик неъмати, шукроналик, фарзандларимизни комил инсон этиб тарбиялаш, уларни турли ёт ғоялар таъсиридан сақлаш мавзуларида маъруза қилдилар.
Мустақил юртимизда олиб борилаётган улкан ўзгаришлар янада равнақ топиши, эл-юрт тинчлиги ва мамлакат ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб дуои хайрлар қилдилар.
Қуйида «Ҳасанбой» жоме масжидидаги хатмонага оид фотолавҳаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Mehrob.uz матбуот хизмати

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР