Тавсия қиламиз

Саҳарлик қилиш қандай амал?

Мақолалар access_time12-май 2019, 17:07

Саҳарлик ва ифторлик     Савол: саҳарлик қилиш қандай амал?…

БИРОР КИШИДАН РАҲМАТ КУТИБ ЎТИРМА

Мақолалар access_time23-январ 2018, 17:23

 Аллоҳ бандаларини зикр қилиб Уни эслашлари учун яратди. Бугун махлуқотга…

ПАДАРКУШ

Мақолалар access_time25-декабр 2018, 14:35

Самарқанд шаҳрининг бир чеккасида Қабр бор – одамлар юз буриб ўтар.…

ТЎЛОВСИЗ НЕЪМАТ

access_time20-июнь 2017, 20:02 visibility1636

 

Қария саксон ёшга етганида кар бўлиб қолди. Дўхтирлар унга бу касалликни жарроҳлик йўли билан даволаш мумкинлигини айтди. Қария рози бўлди. Дўхтирлар жарроҳлик амалиёти тугагач, қарияга амалиёт ҳисоб-китоб қоғозини беришди. У ҳисоб қоғозига қараб, йиғлаб юборди.

Дўхтирларнинг унга раҳми келиб, овутишга уринишди:

– Агар тўловлар сизга оғирлик қилаётган бўлса, бошқа чорасини кўрамиз…

Қария кўз ёшларини артатуриб, шундай деди:

– Мен пул учун йиғламаяпман. Бу кўз ёшларимнинг сабаби бошқа. Яратган Эгам менга саксон йил эшитиш неъматини берди. Аммо эвазига тўлов қоғозини бермади… Бу неъмат қадрига йиллар давомида шукр қилмаганим учун йиғлаяпман…

Дўхтирлар қариянинг бу ҳақиқатидан лол қолишди.

Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш !

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР