Тавсия қиламиз

ЖУМА ХУТБАСИ

Мақолалар access_time12-май, 14:03

ЖУМАНИНГ ФАРЗЛИГИ ҲАҚИДА  Аллоҳ жалла шаънуҳу Жумуъа сурасида:  "Эй…

ТЎЛОВСИЗ НЕЪМАТ

Мақолалар access_time20-июнь, 20:02

  Қария саксон ёшга етганида кар бўлиб қолди. Дўхтирлар унга бу касалликни…

Бугун сўнгги таровиҳ, сўнгги хатмона…

Янгиликлар access_time24-июнь, 18:58

Бир ой мобайнида масжидларимиз намозхонлар билан, ихлоси баланд покиза қалб…

Бугун сўнгги таровиҳ, сўнгги хатмона…

access_time24-июнь, 18:58 visibility458

Бир ой мобайнида масжидларимиз намозхонлар билан, ихлоси баланд покиза қалб соҳиблари билан тўлиб тошди. Қуръони карим диёримиз узра таралиб, Аллоҳ раҳматлари ёғилиб турди. Роббимиздан сўраймизки, Рамазондан кейин ҳам ана шу иймон тантанаси қалбиларимизда, ҳаётимизда, хонадонимизда, масжидларда давом этсин. Умримиз ҳам худди рўза каби солиҳ амал, сабр-матонат ва якуни хурсандчилик онлари бўлсин!

Бугун қайси манзилда бўлманг, дуо қилинг азизлар, Рамазонда ибодатларини биз каби ҳузур-ҳаловатда ўтказа олмаган, балки, қўрқув ва таҳликада ўтказган, ифторликка егулиги бўлмаган, яқинларидан жудолик хабарини эшитган баъзи мусулмон халқлар ҳаққига дуо қилингки, келгусида йили улар ҳам биз каби осойишта осмон остида ибодат қила олсинлар. Ҳайитни байрам қила олсинлар, болалар юз-кўзларидаги ғамгинлик, таналаридаги дардларга Аллоҳ шифо ва шодлик ато этсин! Ёмонларга Ўзи кифоя қилгувчидир.

Бу кеча дуо қилинг азизлар, жонажон ватанимиз, бағрикенг халқимизни Аллоҳ ҳифзу ҳимоятида сақласин. Доимо ана шундай саодатли кунлар, мунаввар кечаларда завққа тўлиб, бирдам ва аҳил бўлиб ибодат қилиш бахтини Тангримиз насиб эсин! Дуоларинингизда бизни ҳам йўқлашингиздан умидвормиз.

Бугун 24.06.2017 санасида Тошкент шаҳрининг қуйидаги сўнгги масжидларида Қуръони Карим хатмонаси якунига етади:

1. “Муҳаммад Носир ҳожи” жоме масжиди. (Манзил: Юнусобод тумани, Мирзохожиев кўчаси, 19 уй.  Тел. :+998 71 212 44 20) Масжид имом-хатиби – Ишматбеков Ҳамиджон.

2. “Яҳё қори” жоме масжиди. (Манзил:Шайхонтоҳур тумани, Шомаҳмудов кўчаси 50-уй. Тел. :+998 90 949 25 93) Масжид имом-хатиби-Умуртоев Дилшодбек.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати/vakillik.uz
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР