Тавсия қиламиз

ЖАҲЛ ШИРИНМИ?!

Мақолалар access_time5-октябрь 2017, 20:26

Жаҳл билан турган зарар билан ўтиради.          …

Менинг суюкли онам

Мақолалар access_time7-ноябрь 2018, 12:04

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Менинг…

Рўзага оид масалалар

Мақолалар access_time9-май, 14:44

 1. Оғиз сўлагини ташқарига чиқармай ютиб юборса рўзаси очилмайди.…

ИЙДУЛ-ФИТР НАМОЗИ

access_time26-июнь 2017, 02:50 visibility1395

Шаввол ойининг биринчи куни икки ракъат ийдул-фитр (фитр байрами) намозини адо этиш вожибдир.
 Ийдул-фитр намози қуйидаги тартибда ўқилади:
 1. Қиблага қараб "Икки ракъат ийдул-фитр намозини ушбу имомга иқтидо қилиб, Каъбага юзланиб, холис Аллоҳ таоло учун ҳамма такбирлари билан адо этишни ният қилдим" деб ният қилинади. "Аллоҳу акбар" деб биринчи такбир айтилиб, қўллар боғланади. Овоз чиқармасдан сано, яъни "Субҳанакаллоҳумма..." ўқилади.
 2. Имом билан биргаликда яна уч бор "Аллоҳу акбар" деб, қўллари қулоқлар баробарида кўтариб, такбир айтилади, аммо бу такбирларнинг дастлабки иккитасидан кейин қўллар ёнга ташлаб турилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланади. Имом Фотиҳа сурасини ва бир зам сура ёки оятларни ўқийди, иқтидо қилганлар жим туриб, қулоқ солади. Сўнгра рукуъ ва икки сажда қилиниб, иккинчи ракъатга турилади.
 3. Иккинчи ракъатда имом яна Фотиҳа сурасини ва зам сурани ўқийди. Сўнгра рукуъдан аввал яна уч марта такбир айтилади, такбирлар орасида ёнда тутилади. Тўртинчи такбир билан рукуъга борилади. Рукуъ ва икки сажда қилиб, қаъдага ўтирилади ва "ташаҳҳуд", саловат, дуо ўқиб, салом берилади. 
 Сўнг имом минбарга чиқиб, хутба ўқийди, сўнг яна меҳробга қайтиб, дуо қилади.
 Ийдул-фитр куни тонг отгач, намозгача тамадди қилиш, тишларни мисвоқ билан тозалаш, ғусл қилиб покланиш, ҳушбўй атру гулоблар сепиш, покиза оҳорли кийимлар кийиш, фитр  садақасини бериб, ийд намозига бориш мустаҳаб амаллардандир.
 Ийд намозигача нафл намоз ўқиш макруҳ. Жума намози кимларга вожиб бўлса, уларга ийд намози ҳам вожибдир. Намоздан сўнг икки хутба ўқиш суннатдир.
 Ийд намозининг вақти қуёш бир найза бўйи кўтарилганидан то туш вақтигачадир. Туш вақти киргач, ийд намози ўқиб бўлмайди.

"Мўминнинг қалқони" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР