Тавсия қиламиз

СУРХОНДАРЁЛИК ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲИ УМРА САФАРИДАН ҚАЙТИБ КЕЛИШДИ

Мақолалар access_time21-март 2018, 21:10

​​СУРХОНДАРЁЛИК ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲИ  УМРА САФАРИДАН …

Жума кунининг фазилати ҳақида

Биласизми access_time5-август 2017, 12:23

1) Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. 2) Жума куни Одам яратилган ва жаннатга…

ИСЛОМ ДИНИДА ИРИМ-СИРИМЛАР ЙЎҚДИР!

Мақолалар access_time17-июнь 2017, 19:03

Халқ орасида қадимдан келаётган ёки бошқа халқлардан ўтиб қолган турли ирим-сиримларнинг…

«Дўстлик ва аҳиллик – тараққиёт омили»  

access_time13-март 2017, 22:17 visibility1538

 Ислом дини дўстликни, аҳил-иноқликни юксак қадрлайди. Бу юксак инсоний фазилат Қуръони Каримда ҳам, ҳадиси шарифларда ҳам жуда кўп ўринларда зикр қилиниб, мадҳ қилинган. 
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло «Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар. Маъруфга буюрурлар, мункардан қайтарурлар, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилурлар. Ана ўшаларга Аллоҳ албатта раҳм қилур. Албатта, Аллоҳ азиздир, ҳакимдир» деб марҳамат қилган (Тавба сураси, 71-оят).  
 
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мўминлар ўзаро дўстликда, меҳрибонликда, меҳр-оқибатда яхлит бир танага ўхшайди. Ундаги бир аъзо хаста бўлса, қолганлари ҳам унга қўшилиб бедор бўлиб, иситмалайди». 
Икки шайх ривоят қилган. 
 
Динимизнинг илк даври, асри саодат даврини ўргансак, мусулмонлар ўртасида мазкур ояти карималарда мадҳ қилинган, мазкур ҳадиси шарифда таърифланган, инсоният тарихида мисли кўрилмаган чинакам дўстлик, биродарлик, аҳиллик юзага келганини кўрамиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг амри билан муҳожирларни бошлаб, Маккадан Мадинага кўчиб ўтганларида биринчи қилган ишлари муҳожирлар билан ансорларни биродар тутинтириб, дўст қилиш бўлди. Зеро, Мадинада мусулмонлар жамоасини ташкил қилиш, давлатни мустаҳкамлаш, тараққий эттириш учун энг муҳим замин мана шу эди. Шу иш муҳим бўлгани учун у зот алайҳиссалом биринчи бўлиб шу ишни қилдилар. Кўчиб келган муҳожирлар бор-будини – уй-жойини, мол-мулкини Маккада қолдиришган эди. Баъзи саҳобалар оиласини ҳам қолдириб келишган эди. Бу бегона юртда, бегона шаҳарда уларнинг бирорта қариндоши ёки таниш-билиши йўқ эди, аммо уларга бошпана керак эди, тирикчилик қилиш, рўзғор юритишлари керак эди. Бу жиддий синов эди, азизлар. «Дўст бошга иш тушганда билинади», дейди доно халқимиз. Дарҳақиқат, бундай пайтда инсонга ишончли ҳамдард керак, ёрдамчи керак, дўст керак. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни мадиналик мусулмонлар билан оға-ини қилиб, дўст тутинтирдилар. Мадиналик мусулмонлар Аллоҳ таолонинг амрига, Пайғамбар алайҳиссаломнинг бу кўрсатмаларига мукаммал амал қилиб, муҳожир биродарларига дунёда тенги бўлмаган юксак даражадаги дўстликни намоён қилишди, ҳовли-жойларидан, уйларидан жой беришди, топган-тутганларини, касб-корини, ҳатто дўконларини  тенг иккига бўлиб, биродарларига беришди. Баъзи ансорлар ҳатто «Аёлларимдан бирини талоқ қиламан, сен уйлан, эй дўстим» дейишгача боришди. Хуллас, бир инсон бир инсонга нимаики ёрдам бериши мумкин бўлса, барчасини қилишди. Шунинг учун Ислом уммати уларни ансор – ёрдамчилар деб атайди. Мусулмонлар Маккадан кўчиб келган пайтда Мадинада мусулмонлар ҳали унчалик кўп эмас эди. Шунинг учун ҳаммага ҳам тутинган дўст етмай қолди. Бундай муҳожирлар масжиднинг ёнидаги суффада яшай бошлашди. Улар Ислом тарихида аҳли суффа деб аталадилар. Бир неча юз киши ўша суффада яшашди, аммо ансорийлар уларни ҳам беэътибор қолдиришмади, аҳволларидан хабар олиб туришди.  
Шу тариқа ансор ва муҳожирларнинг дўстлиги тилларда достон бўлди. Дарҳақиқат, ҳақиқий, том маънодаги дўстлик, барча тилларда мадҳ қилинган, мақталган дўстлик ансор ва муҳожирларнинг дўстлиги бўлган. Бу дўстликни Аллоҳ таоло Ўзининг муқаддас Каломида мақтаган, зеро, ансорларнинг дўстлиги ўзининг шахсий манфаатидан дўстининг манфаатини устун қўйган дўстик эди. Ансорлар ўзлари муҳтож бўлишса ҳам, муҳожирларни ўзларидан устун қўйдилар, топганларини уларга бердилар. Иш шу даражагача бордики, дўстлик ришталар шу қадар мустаҳкам бўлиб кетдики, ўртада мерос олинадиган бўлди. Кейинчалик дўстлардан мерос олиш бекор қилиниб, қариндошларга, фароиз илмида белгиланган шаръий меросхўрларга бериладиган бўлди.  


Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР