Тавсия қиламиз

Савол: рўзадор одам иситмалаб қолса, укол қилиш натижасида рўзаси очиладими?

Мақолалар access_time29-май, 02:43

Савол: рўзадор одам иситмалаб қолса, укол қилиш натижасида рўзаси очиладими?…

АБУ ҲАМИД МУҲАММАД АЛ ҒАЗЗОЛИЙ

Мақолалар access_time4-июль 2017, 18:42

АБУ ҲАМИД МУҲАММАД АЛ ҒАЗЗОЛИЙ (1058-1111) Файласуф ал Ғаззолий Тус шаҳрида…

ИСЛОМДА ҒАЙРИМУСУЛМОН КЕКСАЛАР ҲАМ ЭЪЗОЗЛАНАДИ

Мақолалар access_time7-май 2017, 19:29

 Бизнинг динимизда фақат мусулмон кексаларни эъзозлаш билан чегараланиб…

Онасини сотувга чиқарган одам

access_time29-июнь 2017, 17:48 visibility870

Шодиёналар саройи ... Тўй авжида ...  
Тўрига қўйилган ва безатилган ўриндиқда келин ва куёв, атрофидагиларида эса уларнинг қариндошлари ўтиришибди. Келин ўтирганларга разм солар экан, мункайган қайнанасини кўриб ўнғайсизланди ва куёвнинг қулоғига: 
– Онангизга айтинг, у ердан пастга тушиб ўтирсин! Ўтиришларини ёқтирмадим!,– дея шивирлади. 
Бу таклифдан ларзага келган куёв шитоб билан ўрнидан турди ва микрофонни қўлига олиб: 
– Онамни ким сотиб олади?!,– дея уч марта такрорлади.  
Меҳмонлар куёв боланинг бу гапларини эшитиб, устларидан муздек сув қуйилгандек, қотиб қолишди. Ҳамманинг нигоҳи куёв болага тикилди ва у, қўлидаги никоҳ узугини чиқариб отди ва: Онамни ўзим сотиб оламан!,– деди ва қайлиғини талоқ қўйиб, онаси билан саройдан айрилди.  
Бу воқеъа туманда шов–шувга сабаб бўлди. 
Кунларнинг бирида бир одам келиб йигитга: 
– Мен қизим учун сиздан кўра лойиқроқ бошқа бировни кўрмадим,– деди ва бирон моддий маҳр олмай қизини унга узатди. 
 
Аллоҳим, оналаримизни жаҳаннамдан узоқ, жанантга эса яқин қил!  
Тирикларининг умрларини иймон, ихлос ва солиҳ амаллар билан узоқ қил! 
Оламдан ўтганларининг ётган қабрларини жаннат бўстонларидан бири, охиратдаги маконларини эса Фирдавс жаннатлари қил!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ!
Каналга уланиш!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР