Тавсия қиламиз

Илмда машҳур бўлганлари каби тақвода ва саховатда ҳам машҳур бўлишган оналаримиз

Мақолалар access_time6-октябрь, 14:42

    Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларига бир аёл…

КЎЗНИ ТИЙИШ – ҚАЛБ УЧУН РОҲАТ 

Мақолалар access_time17-феврал 2018, 11:58

Аллоҳ таоло инсон танасининг айрим жойларига қарашни ман этган. Бунинг фойдалари…

Васвасага йўлиққанда айтиладиган зикрлар

Мақолалар access_time14-сентябр 2019, 15:23

Аллоҳ таоло Фуссилат сурасининг 36-оятида: «Агар сизни шайтон томонидан…

ИЛОҲИЙ ҲИКМАТ... ЁХУД МЕН  ЖАВОБ ТОПОЛМАГАН САВОЛ

access_time30-июнь 2017, 22:47 visibility2083

(Баҳодир акамнинг ҳовлисида содир бўлган ҳаётий воқеа)

Баҳорнинг биринчи якшанбаси эди. Қарасам, ҳовлимиз атрофида беш-олтита қалдирғочлар роса айланиб учишаяпти. Кўклам элчилари бирпас "важур-вужур" қилишди-да, сўнг қаёққадир ғойиб бўлишди.
 Бир ҳафтадан сўнг уйимизнинг шифтига ўша қалдирғочлар ин қурди. Қут-барака ва поклик рамзи бўлган қадрдонларнинг кулбамизга қўноқ бўлиши барчани бирдек севинтирди. Шу орада бир муддат вақт ўтди. Энди қалдирғоч полапонлари ҳам пайдо бўлди. Бу жаннати қушларнинг бизга яқин бўлганидан, айниқса, фарзандларимнинг оғзи қулоғида.
 Бир куни ишдан келсам, қалдирғочлар безовталанган ҳолда учиб юришибди. Қарасам, уларнинг инини мусича эгаллаб олибди. Аввалига мен учун қизиқ ва жумбоқли бўлган бу ҳолатни анча томоша қилиб турдим. "Ҳовли эгалари" бегона меҳмонни қувиб юбора олмаётганидан хуноб бўлиб, атрофга айюҳаннос соларди. Раҳмим келиб, мусичани қувиб юбордим. Бу ишимдан ҳаёт изга тушгандек бўлди. Лекин уйга кириб кетишим билан "уй можароси" яна бошланди. Чиқсам, яна шу аҳвол. Уч томонлама "келишмовчилик" узоқ давом этди...
 Эртасига қалдирғочлар яна умидвор учиб келишиб, қадрдон ошиёнини "қўлга киритиш ҳужуми"ни давом эттиришди. Қўшин сафида эндигина қанотчаларини чиқарган қалдирғоч болалари ҳам бор эди. Кечгача улар ин атрофида айланишди. Бироқ бу дафъа ҳам уларнинг уринишлари зое кетди. Назаримда, энди қалдирғочлар бошқа тинч макон топишга тараддудланишарди. Тинмай вижирлашларидан улар мен билан хайрлашаётгандек эди. Шундай бўлди ҳам.
 Қалдирғочлар кейинги йили қайтиб келишмади. Мен қалдирғочлар олдида қандайдир хижолатда эдим. Бўлиб ўтган воқеа, хаёлимга ўрнашиб қолган ўй-фикрлар менга ҳечам тинчлик бермасди. Ахир, бечора қалдирғочлар роса меҳнат қилиб ин қурса-ю, унинг роҳатини бошқалар кўрса?! Қани бу ерда мантиқ, қани ҳикмат? Ахир, бири жаннати, иккинчиси илоҳий қуш бўлса, Наҳотки, ҳаётнинг шундай синоатли қонуниятлари ҳам мавжуд бўлса?! Ўйлаб ўйимга етолмасдим...
 Орадан икки йил ўтди. Фасллар алмашди. Бу галги баҳор фасли оламни янада яшартириб ва яшнатиб юборди. Кўкламнинг ўзгача таровати ва ҳароратли нафаси кўнгилларга руҳий енгиллик бахш этди. Айниқса, гул-чечакларнинг жамолию қушларнинг хонишли сайраши борлиқни ажиб бир сийратга тўлдирди
 Биз интиқлик билан кутган қалдирғочлар бу йили яна қайтиб келишиб, дилимизни мунаввар этди. Ҳовлимиз гўё нурга тўлгандек бўлди. Қадрдонларимиз жонажон инини қайтадан тиклади. Кўп ўтмай ўз-ўзидан "кўпайишди".
 
 Биз оиламиз билан адолат тантана қилганидан ниҳоятда хурсанд эдик...
 2006-10 йиллар.

"Уммондан дурлар" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР