Тавсия қиламиз

ҚУРЪОН ЎҚИШ ЭНГ АФЗАЛ ИБОДАТЛАРДАНДИР

Мақолалар access_time29-январ, 18:59

  Маълумки, ибодатлар ичида энг афзали – вақтида ўқилган фарз…

Ubay ibn Ka`b roziyallohu anhu

Мақолалар access_time27-ноябрь 2017, 10:43

Ubay ibn Ka`b roziyallohu anhu            …

Жума кунининг фазилати ҳақида

Мақолалар access_time21-апрел 2017, 14:10

1) Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. 2) Жума куни Одам яратилган ва жаннатга…

МУБОРАК КЎЗ ЁШЛАР ЁХУД “НЕГА ЙИҒЛАДИНГИЗ, Ё РАСУЛАЛЛОҲ!”

access_time3-июль 2017, 15:00 visibility915

ОИША ОНАМИЗ СЎЗЛАБ БЕРГАН ВОҚЕА
Ато (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
“Мен ҳамда Убайд ибн Умайр Оиша онамиз олдиларига бордик. Убайд ибн Умайр Оиша онамизга: “Бизга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)да кўрган энг ажойиб воқеангизни сўзлаб беринг”, деди. 
Шунда Оиша (розияллоҳу анҳо) йиғлаб юбордилар, сўнг шундай дедилар: “Бир кеча У зот уйғондилар ва: “Оиша, мени холи қўйгин, Роббимга ибодат қиламан”, дедилар. Мен: “Аллоҳга қасамки, мен сизга яқин бўлишни ва сизни хурсанд қиладиган ишни қилишни яхши кўраман”, дедим. У зот турдилар ва таҳорат олдилар. Сўнг туриб намоз ўқий бошладилар ва шундай йиғладиларки, ҳатто қучоқлари хўл бўлиб кетди. Сўнг яна йиғладилар, ҳатто ер ҳам хўл бўлди. Озгинадан сўнг Билол намоз вақти бўлганини билдиргани келди. У зотнинг йиғлаб ўтирганларини кўриб: “Эй Расулуллоҳ, йиғлаяпсизми? Аллоҳ таоло сизни олдинги ва кейинги гуноҳларингизни кечган-ку?”, деди. Шунда Расулуллоҳ: “Шукр қилувчи банда бўлмайми?! Ушбу кеча менга бир қанча оятлар нозил бўлди. Уни ўқиб, тафаккур қилмаганларга вайл (азоб) бўлсин! "Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир" (Оли Имрон сураси 190-оят)”, дедилар”.

Абуш Шайх Асбаҳоний. "Набийнинг хулқлари" асари. 533-ҳадис.
манба: @islamcenteruz
Каналга уланиш учун

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР