Тавсия қиламиз

Ҳақиқий Мусулмон қандай бўлади?

Мақолалар access_time20-ноябрь 2019, 11:40

      Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу халифалик даврларида у…

Душанба куни нима учун нафл рўза тутилади?

Мақолалар access_time8-апрел 2019, 10:33

Чунки у улуғ кун. Унинг улуғлигининг биринчи аъломати охирги замон  Пайғамбари,…

Зийраклик соддаликни инкор қилмайди, балки ғафлатда қолмасликни англатади

Мақолалар access_time6-ноябрь 2018, 11:12

Абу Бакр Боқилоний роҳимаҳуллоҳ билан Рум подшосининг музокараси. (Таъсирли…

ТИК ТУРИБ ПЕШОБ ҚИЛИШДАН ҚАЙТАРУВ

access_time4-июль 2017, 12:30 visibility1877

 Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо онамиз айтдилар: 
 "Кимки сизларга, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тикка туриб пешоб қилдилар, деб ҳадис айтса, асло уни тасдиқ қилмангизлар. У киши фақат ўтириб бавл қилар эдилар"
 Бу бобда Ҳазрати Умар, Бурайда ва Абдурраҳмон ибн Ҳасана розияллоҳу анҳумдан ҳадис ривоят қилинган.
 Абу Ийсо дедилар: Оишанинг ҳадиси бу бобда ривоят қилинган ҳадисларнинг энг ҳасани ва энг саҳиҳидир.
 Ҳазрати Умарнинг ҳадиси эса фақатгина Абдулкарим ибн Абул-Мухориқнинг Нофиъдан, Ибн Умардан, Умардан  (розияллоҳу анҳум) қилган ривояти тариқасида келган.
 Ҳадис ушбудир: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг тик туриб пешоб қилаётганимни кўрдилар ва "Ё Умар! Тик туриб бавл қилма!" дедилар. Шундан сўнг бирор марта ҳам тикка туриб пешоб қилмадим".
 (Абу Ийсо айтдилар): Бу ҳадисни фақат Абдулкарим ибн Абул-Мухориқ кўтарган (сўзлаган) бўлиб, у муҳаддислар наздида заифдир. Аййуб ас-Сахтиёний унинг заиф эканини қайд этиб, танқид қилган.
 Убайдуллоҳ, Нофиъдан, Ибн Умардан ривоят қилган, у айтадики:
 "Умар (розияллоҳу анҳу): "Мусулмон бўлганимдан бери тик туриб пешоб қилмадим" дедилар".
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тик туриб пешоб қилишни манъ этганлари таъдиб (адаб) учундир, таҳрим (манъ қилиш) учун эмас. Чунончи, Абдуллоҳ ибн Масъуддан мана бундай деганлари ривоят қилинган: "Одобга зид бўлган ҳаракатлардан бири тик туриб пешоб қилишдир".
 
"Сунани термизий" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР