Тавсия қиламиз

Ота-онага яхшилик қилиш Аллоҳнинг амри

Мақолалар access_time9-октябрь 2018, 12:27

Қуръони Каримда ота-онага қандай муносабатда бўлиш лозимлиги баён қилинган…

АРАЗЛАШИШ ЭРКАЛИКМИ ЁКИ ХАТОМИ?

Мақолалар access_time15-май 2017, 13:03

Мусулмоннинг дин қардоши билан уч кундан ортиқ аразлашиб юриши ҳалол эмас.…

«ЕТИМГА КАФИЛЛИК ҚИЛИШ»

Мақолалар access_time25-апрел 2019, 13:49

 Сахл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:      «Набий…

ЭНГ КАТТА БАХТ

access_time5-июль 2017, 21:35 visibility1788

Аёл эгнидаги тоза ва чиройли кийими билан ошхонага кирди. Ўша куни йиғилишда иштирок этиши керак эди. Аёл кетишга тайёргарлик кўраётганида тўрт яшар қизи радиодан таралаётган мусиқага берилиб ўйнаётганди. Шошилиб турган бўлса ҳам, ички бир овоз аёлни қизининг рақсга тушаётганини кўришга ундаётганди. Қизини томоша қилиб ўтириб, беихтиёр ўзи ҳам унга қўшилди. Қизининг қўлидан тутиб, у билан бирга ўйинга тушди. Етти ёшли қизининг ҳам уларга келиб қўшилиши ўйинга жўшқинлик бахш этди. Учаласи ошхонадан меҳмонхонагача айланиб, рақсга тушишди. Қўшиқ тугагач, аёл иккала қизига ювининглар" деди. Аёл  хонадони эшигини ёпиб, йўлга отланаркан кичик қизининг опасига: "Энг яхши она - бизнинг онамиз! Шундай эмасми?" - деганини эшитди. Бу гапни эшитган аёлнинг қалбини ҳаяжон эгаллаб олди. Ҳаёт ташвишларига ўралашиб, бу гўзал дамларни ўтказиб юбориши ҳам мумкинлигини ўйлаб, ўзини койиди. Хона деворларида осиғлик диплом ва совринларини эслади. Қўлга киритган ҳеч бир мукофоти ва ютуғи бугунги шодиёнанинг ўрнини боса олмаслигини англади. "Энг яхши она - бизнинг онамиз! Шундай эмасми?"

               БАХТ БУ...

Бахт - одобли бўлмоқдир.
Бунинг мезони, одоб пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга эргашмоқдир.
Бахт - Ҳақни ва халқни рози қилиб севинмоқдир.
Бахт - севганларимизни севинтириб, ҳузур топмоқдир.
Бахт - нафсимиз билан бирга, руҳимизни ҳам севинтирмоқдир.
Бахт - жаннатга элтувчи йўлни танламоқдир.
Бахт - бошқаларни бахтли қилмоқдир.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР