Тавсия қиламиз

Аллоҳнинг исмлари

Мақолалар access_time4-декабр 2017, 16:50

Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан…

«ҲАСАНБОЙ» ЖОМЕ МАСЖИДИДА ХАТМОНА

Янгиликлар access_time20-июнь 2017, 19:45

Муборак Рамазон ойи юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда, ўзгача тароват ила давом…

ҚАРЗНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

Мақолалар access_time20-ноябрь 2017, 14:53

 Аввал айтиб ўтилганидек, бугунги кунимизда қарз масаласида келишмовчилик…

Ёшроқ эркак вафот этса, кeлинни гўдаклари...

access_time11-июль 2017, 11:12 visibility435

Ёшроқ эркак вафот этса, кeлинни гўдаклари билан отасиникига ҳайдаб юбориш.

Минг афсуслар бўлсинки, бундай хунук ҳолатлар ҳам кўп учрайди. Оила бошлиғи вафот этди, энди унинг ҳовлисига ака-укалари кўз тика бошлагани, акадан қолган уйни талашиб, жанжал қилгани оқибатида келин вояга етмаган болаларини, аслида маййитнинг меросхўрларини, меросга энг ҳақли инсонларни олиб, от ҳовлига қайтиб кетишга мажбур бўляпти.  
Ҳолбуки, маййитдан қолган мол-мулк дарҳол фароиз илмига кўра, мерос илмига кўра меросхўрлар ўртасида тақсим қилиниши керак. Бу қонунни ўзича тасарруф қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Нега менга кам, бунга кўп дейиш ёки ҳатто менга керак эмас дейиш Аллоҳ таолонинг ҳукмига норози бўлиш, У Зотнинг ғазабини келтириш бўлади. Масалан, қизлар ўғилга тегадиган улушнинг ярмини олади. Аслида бунда катта адолат бор. Зеро, Исломда қиз боланинг нафақаси шундоқ ҳам бир эркакнинг зиммасига юклатилган бўлади. Қиз бола ҳали туғилмасидан унинг нафақаси ҳал қилиб қўйилган бўлади. Аёл кишининг нафақаси аввал отаси, отаси бўлмаса ака-укалари ёки амаки-тоғаларининг зиммасида бўлади, никоҳдан сўнг эса эрининг зиммасига юклатилади. Аммо шунда ҳам ўғил болага тегадиган улушнинг ярми миқдорида қизларга ҳам мерос ажратилиши айни ҳикмат, олий ҳимматдир, бугунги куннинг ибораси билан айтганда социал адолатдир.  
Илмсизлик, жоҳиллик қилиб, етимларни, ҳақдор ворисларни ҳалол улушидан маҳрум қилаётганлар бу дунёда бахтиқаро бўлмаслиги мумкин, аммо охиратда бунинг ҳисоб-китоби ниҳоятда оғир бўлади, Аллоҳ асрасин. Аммо Аллоҳ таоло одатда бундай гуноҳи кабиранинг жазосини охиратгача куттириб қўймайди, шу дунёнинг ўзидаёқ бериб бошлайди. 

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР