Тавсия қиламиз

ЖУМА КУНИНИНГ СИРЛАРИ

Мақолалар access_time20-апрел 2017, 20:26

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири…

Абдулқодир Жийлоний ҳазратларининг бир маст киши билан суҳбати

Мақолалар access_time6-феврал, 15:14

Ҳазрати Абдулқодир Жийлоний ҳазратлари қодирийя сулукининг пири муршидлари…

Устозлар ҳурмати - аждодларимиз мероси.

Мақолалар access_time30-сентябр 2017, 13:30

­­Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг …

ЗИНО

access_time11-июль 2017, 19:40 visibility2109

Зино инсоннинг руҳий тинчлигини йўқотадиган разолатдир. Иффатли бўлиш кишига тинчлик ва хотиржамлик бахш этади.
Зино эса кишилар қалбига ғулғула солади, доимо хижолат тортиб, гуноҳ ҳиссини сезиб туриш каби руҳий қийноқларга дучор қилади. Шу разолатга берилганлардан бирининг айтишича, зинокорлар ҳар бир тикилиб қарашни ўзларига қаратилган "айблаш назари" деб сезар эканлар. Зинокор ғайриқонуний йўлда юради.
Тўғри йўлдан юрмоқчи бўлса, уйланиши керак. Аммо бу нарсани қилмасдан, нотўғри йўлни танлайди. Уйланиш табиий поклик бўлиб, кишида ҳаётда ўзидан бошқа учун ҳам ҳаракат қилиш туйғусини уйғотади. Уйланган киши фарзанд тарбия қилиб, жамиятнинг яхши аъзоларидан бўлишга уринади. Шу нарсанинг ўзи ҳам инсонга олам-олам маънавий ҳузур-ҳаловат бахш этади. Зино эса одоб-ахлоқни йўқотади, кишилардан инсонийлик нурини ўчиради, ғайриқонуний, жамиятга кони зарар бўлган болаларнинг дунёга келишига сабаб бўлади.
Зинодан туғилган болалар доимо ўзларида етишмовчилик сезиб ўсадилар. Ота-она меҳридан узоқ бўладилар. Шунинг учун ҳам улар ўзларининг бундай бахтсиз ҳолатларига жамият сабабчи деб тушунадилар ва қўлларидан келса, унинг аъзоларидан ўч олмоқчи бўладилар. Шунинг учун ҳам Ислом зинони ҳаром қилган. Уни "фаҳш иш" ва "ёмонлик йўли" деб таърифлаган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
"Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фаҳш иш ва ёмон йўлдир" (Исро сураси, 32-оят).
Зино инсонларга ва инсоният қадриятига улкан зарарлар келтирувчи разолат бўлганлиги учун ҳам Ислом бу ишни қилганларга нисбатан қаттиқ жазо чораларини кўрган. Агар зинокор оиласиз шахс бўлса, зино устида қўлга тушганда, кўпчиликнинг ўртасида юз дарра урилади. Агар уйланиб, оила қурган шахс бўлса, кўпчилик тарафидан тошбўрон қилиб ўлдирилади.

"ИЙМОН" китобидан
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР