Тавсия қиламиз

Совчилик устига совчилик қилиш ҳаромдир.

Мақолалар access_time3-апрел 2017, 14:41

Бир одам совчилик қилиб турган аёлга уларнинг музокараси битмагунича совчи…

ТАРОВЕҲ НАМОЗИ ҲАҚИДА

Мақолалар access_time6-июнь 2017, 05:15

Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон…

Ҳар қўйни ўз оёғидан осадилар...

Мақолалар access_time15-декабр 2018, 19:28

 Аббосий халифа Ҳорун ар-Рашиднинг Баҳлул доно деган фазилатли зотга…

НОННИНГ УВОЛИ

access_time15-июль 2017, 16:14 visibility1071

Қадимда бир бойнинг арзанда ўғли бўлган экан. Бир куни у ёзилиб бўлганидан кейин ярим нондан кесак ўрнида фойдаланибди-да, ҳожатхона деворининг тирқишига тиқиб қўйибди.
Орадан ҳафта ўтмай, шундай бир довул бошланибдики, ҳамма экинларни пайҳон қилиб ташлабди. Юртда очарчилик авж олибди. Одамлар очликдан ўла бошлабди. Бойнинг эркатой ўғли ҳам очдан ўлар ҳолда шишиб ётар экан, бирдан ўша ҳожатхона деворининг тирқишига ўзи тиқиб қўйган нон эсига тушиб қолибди. Судралиб бориб тирқишга қараса, нон ҳалигача ўша жойда турган экан. Олай деса, шишиб кетган қўли тирқишга сиғмай, тили билан олиш учун оғзини босганида, тирқишнинг нариги тарафидан бир илон чиқиб, унинг тилидан чақибди. Бола тил тортмай ўлибди. Ана шундан кейингина элда яна тўқчилик бошланибди.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР