Тавсия қиламиз

Суралардаги “муқаттаот” ҳарфлар

Янгиликлар access_time13-март, 18:58

Араб алифбосидаги ҳар бир ҳарфнинг номи бор ва у ҳарфларнинг номи икки ёки…

Зийраклик соддаликни инкор қилмайди, балки ғафлатда қолмасликни англатади. 

Мақолалар access_time7-феврал 2018, 15:22

Абу Бакр Боқилоний роҳимаҳуллоҳ билан Рум подшосининг музокараси. (Таъсирли…

ҒАМДАН УЗОҚ БЎЛИШ УЧУН...

Мақолалар access_time13-июль 2017, 10:28

1. Ёмон инсонлардан узоқ юрмоғинг керак. Токи касалликлари сенга ҳам ўтмасин.…

ҲАҚИҚИЙ САБР

access_time18-июль 2017, 14:07 visibility1757

 Ҳазрати Анас ҳикоя қилади:
 "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам боласи вафот этгани учун қабр бошида йиғлаётган бир аёлнинг ёнига келдилар ва унга:
 - Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил! - дедилар.
 - Кет олдимдан. Менга келган  мусибатга сен дуч келмагансан-да! - деб жеркиди аёл.
 Аёл Аллоҳ Расулини танимаган эди. (Расулуллоҳ у ердан кетгач) аёлга:
 - У Аллоҳнинг Расули эди, - дедилар.
 Аёл дарҳол Расулуллоҳнинг эшикларига келди.
 Эшик олдида (унга тўсқинлик қиладиган) кишиларни (муҳофизларни) учратмади. Шундай деди:
 - Эй Аллоҳнинг Расули, мени кечиринг. Сизни танимабман.
 Расули Акрам дедилар:
 - Ҳақиқий сабр фалокатга илк дуч келган ондаги сабрдир" дедилар.

 Эй Навоий, тақдирдан неки келса итоат эт, зеро, фалак ҳам Тангри иродаси олдида ожиздир.  
               Алишер Навоий

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР