Тавсия қиламиз

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий Навоий шаҳри “Алишер Навоий” жоме масжидида меҳмон бўлдилар

Янгиликлар access_time10-март 2017, 17:53

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий 2017 йил 3-феврал куни Ўзбекистон мусулмонлари…

#Биласизми? Қиёмат ҳақида

Мақолалар access_time19-феврал, 14:46

1) «Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб билурлар.» (Маъориж сураси,…

ЭСЛАТМА УЧУН МУХТАСАР ГАПЛАР

access_time19-июль 2017, 15:23 visibility672

1. Исломда муфтийликни мукаммал даражада эгалламасдан туриб, ижтиҳод шартларини ўзида мужассам қилмасдан туриб фатво бериш жоиз эмас. Яна у усулга оид китобларни ҳам яхшилаб ўзлаштирган бўлиши керак. Оятдан ёки Қуръони ҳакимдан иқтибос олиб, бошқа матнларни унутиб қшйиш ҳам мумкин эмас.
2. Исломда араб тилини мукаммал билмай туриб шаръий ҳукм чиқариш жоиз эмас.
3. Исломда шаръий ишларни енгил санамаслик керак. Шаръий илмларни тўлиқ эгалламагунча шариат ишига аралишиш жоиз эмас.
4. Динда зарурат юзасидан маълум бўлган нарсалардан бошқасида ихтилоф қилиш мумкин.
5. Исломда воқелик фиқҳини эътиборга олмаслик жоиз эмас.
6. Исломда бегуноҳ одамларни ўлдириш мутлақо мумкин эмас.
7. Исломда элчиларни, жумладан, мухбирларни ўлдириш жоиз эмас.
8. Исломда жиҳод дифоъ (мудофаа) учун бўлган. Бу шаръий услуб, шаръий ғоя сабабидан бўлишига боғлангандир.
9. Исломда ким куфрни очиқ-ойдин эълон қилмаса, уни кофир деб ҳукм чиқариш жоиз эмас.
10. Насороларга ёки аҳли китобларга қайси йўл билан бўлса ҳам ёмонлик қилиш жоиз эмас.
11. Язийдийларни аҳли китоблардан деб эътибор қилиш керак.
12. Исломда купчилик тугаган, энди бу иш жоиз бўлмайди.
13. Исломда динга мажбурлаш йўқ.
14.Исломда аёллар ҳуқуқини поймол қилиш йўқ.
15. Исломда ёш болаларнинг ҳуқуқини поймол қилиш йўқ.
16. Исломда адолат ва раҳматнинг ижросини тўлиқ жорий қилмай туриб ҳадларни қоим қилиш жоиз эмас.
17. Исломда одамларни азоблаш жоиз эмас.
18. Исломда мурдаларни қиймалаш жоиз эмас.
19. Исломда ҳаром ишларни, фаҳш ишларни Аллоҳга нисбат бериш жоиз эмас.
20. Исломда пайғамбарлар ва саҳобаларнинг қабрларини портлатиш, мақомотларини бузиш жоиз эмас.
21. Исломда очиқ-ойдин куфр бўлмаса, намозларни қоим қилиб турган ҳокимга қарши чиқиш жоиз эмас.
22. Исломда Ислом умматининг ижмоъисиз халифаликни эълон қилиш жоиз эмас.
23. Исломда ватанпарварлик қилиш жоиздир.

"Очиқ хат" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР