Тавсия қиламиз

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур 

Мақолалар access_time31-июль 2017, 12:27

   Руҳий тарбия улaмоларидан бири Абу Абдуллоҳ Муҳосибий раҳматуллоҳи…

«Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар» 

Мақолалар access_time4-декабр 2017, 16:54

Ислом уммати Аллоҳнинг амру фармонларига, жумладан, соғлиқни сақлаш борасидаги…

#БИЛАСИЗМИ?

Биласизми access_time29-июнь 2017, 17:37

1.  Энг биринчи рўза тутган инсон Одам алайҳиссалом.  2.  Энг…

АБДУЛЛОҲ ИБН АББОСНИНГ ЎГИТЛАРИ

access_time24-июль 2017, 14:38 visibility253

АБДУЛЛОҲ ИБН АББОСНИНГ ЎГИТЛАРИ

Абу Нуаймдан:
"Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо) бир ваъзида:
- Эй гуноҳ иш қилган киши! Қилган гуноҳингдан кейинги ёмон оқибатдан хотиржам бўлма. Ҳеч бир гуноҳ йўқми, уни қилганингдан сўнг янада каттаси орқасидан келмасин. Зеро, гуноҳ қилаётганингда ўнг ва чап елкангдаги фаришталардан уялмаслигинг, содир этган гуноҳингдан оғирроқдир.
 Аллоҳ таоло сен ҳақингда қандай ҳукм чиқаришини билмаган ҳолингда кулишинг қилган гуноҳингдан ҳам каттароқ гуноҳдир. Фурсатни қўлдан бой бериб, қилолмай қолган бир гуноҳ иш учун хафа бўлишинг гуноҳдан кўра каттароқдир. Гуноҳ иш қилаётганингда Аллоҳ сени кўриб тургани ҳолда қалбинг чўчиб, титрамасдан, шамолнинг эшик пардасини шитирлатишидан қўрқишинг содир этган гуноҳингдан каттароқдир. 
 Худо хайрингни бергур, биласанми, Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Аййубнинг (алайҳиссалом) қай иши учун шундай кўп сарватини олди ва касалликларга дучор этди?  Бир бечора золим қўлидан қутулмоқ учун унинг ҳузурига келди. Аййуб (алайҳиссалом) эса унга ёрдам бермади ва (ҳимояга муҳтож) у кимсани золимнинг зулмидан ҳимоя қилмади. Иттифоқо, Аллоҳ у зотни катта мусибатларга дучор қилди, - деган эди" .

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР