Тавсия қиламиз

ОРОМГОҲ АФЗАЛМИ ЁКИ ИЛМ ОЛИШ?

Мақолалар access_time30-май 2018, 18:33

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ ОРОМГОҲ АФЗАЛМИ ЁКИ ИЛМ ОЛИШ? Ҳеч қайси ота-она…

Бандасидан сўрама

Мақолалар access_time18-апрел 2018, 10:49

Ўзимизга бир ваъз қилиб қўймоқчимизки, мусулмон инсон тонг яқинлашган сайин…

НИКОҲ ТЎЙИНИ ҚИЛИШ КИМНИНГ ЗИММАСИДА?

Мақолалар access_time14-ноябрь 2017, 10:27

НИКОҲ ТЎЙИНИ ҚИЛИШ КИМНИНГ ЗИММАСИДА? Авваллари бу савол ўртага ташланмаган,…

НИЯТ МАСАЛАСИ

access_time25-июль 2017, 10:15 visibility1309

 Энди ниятга оид матнлари ўрганамиз.
 Ушбу матнларда ҳамма билиши лозим бўлган ниятга боғлиқ аҳкомлар зикр қилинмоқда. Келинг, уларнинг шарҳини ўрганайлик.
 Такбири таҳримага улаб иқтидо қиладиган бўлса, унинг (ўша вақтнинг) намозини ва унга (имомга) иқтидо қилишни қасд қилади.
 Намозхон такбири таҳримани айтишдан олдин бевосита ният қилиши керак. Агар ёлғиз ўзи ўқиётган бўлса, қайси намозни ўқиётганини қасд қилиб туриб, такбири таҳримани айтиши лозим. Агар имомга иқтидо қилаётган бўлса, ўша намозга қўшиб иқтидосини ҳам ният қилиши керак. Имом эса ниятида ўқиётган намозини тайин қилади.
 Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир..."деганларини эшитдим".
 Икки шайх ривоят қилишган.
 Қасдини талаффуз қилса афзал бўлади.
 Яъни ниятини тили билан айтса яхши бўлади. Айтмаса, ўзининг иши.
 Фарз ва вожибдан бошқага мутлақ намозни ният қилса, кифоя қилади.
 Чунки нафл ва суннат намозларни тайин қилишга ҳожат йўқ.
 Фарз ва вожибдан бошқага мутлақ намозни ният қилса, кифоя қилади.
 Чунки нафл ва суннат намозларни тайин қилишга ҳожат йўқ.
 Фарз ва вожибни тайин қилиш вожибдир. Ададини эмас.
 Бомдод, пешин каби фарз намозлар, витр, ийд, назр каби вожиб намозлар борлиги учун уларнинг қай бирини ўқиётганини тайин қилиш лозим бўлади. Лекин ўқилаётган намознинг ракъатлари ададини айтиш шарт эмас, чунки фарз ва вожиб намозларнинг қайсиниси неча ракъатлиги маълум ва машҳур.

"Кифоя" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР