Тавсия қиламиз

Насуҳ тавба – энг самимий, ҳақиқий тавбадир

Мақолалар access_time23-октябрь 2018, 14:19

Азизлар, барчамиз яхши биламизки, тавба ҳар хил бўлади. Буни тасаввуф аҳли,…

САБРНИНГ ТУРЛИ ИСМЛАРИ

Мақолалар access_time16-апрел 2017, 17:58

Сабр икки хил бўлади: Биринчиси - баданий сабр. Бунда қийинчиликларга бадан…

БИР ҚИШ КЕЧАСИ

Мақолалар access_time6-октябрь 2017, 19:26

Бирни кўриб фикр қил, Мингни кўриб шукр қил.        …

Таҳорат қилиш одоблари

access_time29-июль 2017, 18:48 visibility1601

Бизда таҳорат деб ўрганиб қолинган маълум ва машҳур амал араб тилида "вузуъ" дейилади. "Вузуъ" сўзи луғатда "гўзаллик" ва "ялтираш" деган маъноларни билдиради. Шариатда эса Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш нияти билан баъзи аъзоларни ювиш "вузуъ" деб айтилади.
 Таҳорат энг аввало, Аллоҳ таоло томонидан амр қилинган ибодатдир. У мусулмон инсоннинг гуноҳлари мағфират қилинишига сабаб бўлади. Таҳорат поклик демакдир. У инсонни гўзал қилади, соғлом бўлишини таъминлайди ва яна бошқа кўплаб фойдалар келтиради.
 Аллоҳ таоло мусулмонларни ҳар бир ибодатга таҳоратли ҳолда киришишга буюрган. Таҳоратсиз намоз қабул бўлмайди. Бир кунда беш вақт намоз ўқиш фарз бўлганидан кейин доимо таҳорат билан покланиб юрилса, ҳақиқий исломий одобга риоя қилинган бўлади.
  Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади:
 "Эй иймон келтирганлар! Намозга турсангиз, юзларингизни ва қўлларингизни чиғаноқлари ила, бошларингизга масҳ тортиб, оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар" (6-оят).
 Ҳанафий мазҳаби уламолари таҳоратда тўртта фарз борлигини ушбу ояти каримадан олишган. Буни қуйидагилардан иборат:
 1. Юзни ювиш.
 2.Қўлларни чиғаноқлари билан қўшиб ювиш.
 3.Бошга масҳ тортиш.
 4.Оёқларни тўпиқлари билан қўшиб ювиш.
 Уламоларимиз таҳорат борасида келган ҳамма ҳадис ва бошқа манбаларни ўрганган ҳолда ишлаб чиққан таҳорат одобларига, бу борадаги қоидаларга назар соладиган бўлсак, бу ҳақиқатни яна ҳам тўлароқ тушуниб етамиз.
  Таҳорат одоблари қуйидагилар:
1. Қиблага қараб ўтириб таҳорат қилиш зарур. Таҳорат ибодат бўлгани учун, уни қиблага қараб қилиш керак бўлади.
2. Баланд жойда ўтириб таҳорат қилиш лозим. Ишлатилган сувлар бадан ёки кийимларга сачрамаслиги учун, шундай ва бундан бошқа қулайликларга эга бўлиш талаб этилади. Мисол учун, совуқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш қулай бўлса, ўта иссиқ ўлкаларда офтобда таҳорат қилиш кўп ноқулайлик ва қийинчиликлар туғдиради. Шунинг учун таҳорат қиладиган жой ва шароитлар қулай қилиб олинса, яхши бўлади.
3. Таҳорат қилишда узри бўлмаса, бировнинг ёрдамидан фойдаланмаслик керак. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аксар ҳолларда шундай қилганлар. Ибодатда мутавозелик, ҳамма нарсани ўзи бажариши афзал саналади.
4. Таҳорат пайтида гапирмаслик лозим. Балки Аллоҳнинг зикри ва дуо билан машғул бўлиш мақбулдир.
5. Узуги бор одамлар уни бир қимирлатиб, остига сув етказиши керак.
6. Оғзига ва бурнига ўнг қўл билан сув олиб, бурунни эса чап қўл билан тозалаб қоқиш зарур.
7. Шошилиб қолмаслик учун намоз вақти кирмасдан таҳорат қилишни бошлаш керак.
8. Сувни исроф қилмаслик талаб этилади.
9. Ишлатиш осон бўлиши учун таҳорат суви солинган идишни ўнг томонга қўйиб олинса, қулай бўлади.
10. Қалбдаги ният билан тилдаги гапни бирлаштириш.
11. Ҳар бир аъзони ювганда, "бисмиллаҳ"ни айтиб, дуо ўқиш.
12. Таҳорат қилиб бўлгандан кейин "калимаи шаҳодат"ни ва ривоятда келган дуони ўқиш.
13. Таҳорат қилиб бўлгач, икки ракъат намоз ўқиш.
 Мусулмон инсон кундалик ҳаётида доимо баданининг маълум қисмлари пок ҳолда юриши учун таҳорат етарлидир. Исломда таҳоратнинг ўзи билан кифояланиб қолинмайди. Балки мусулмон инсонга бутун баданини пок тутиш учун Аллоҳ таоло ғуслни ҳам фарз қилган.

"Ижтимоий одоблар" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР