Тавсия қиламиз

РАБИЪУЛ АВВАЛ ОЙЛАРИДА ЮЗ БЕРГАН ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР 

Янгиликлар access_time21-ноябрь 2017, 15:26

1. Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунлардан…

ҚУРЪОНИ КАРИМ МУСОБАҚАСИ ҚАДИМИЙ ТЕРМИЗ ШАҲРИДА

Янгиликлар access_time27-феврал, 17:44

Куни кеча устозимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизийнинг дуоларини олиб, Тошкент…

ҒАМДАН УЗОҚ БЎЛИШ УЧУН..

Мақолалар access_time3-январ, 20:22

ҒАМДАН УЗОҚ БЎЛИШ УЧУН...  1. Ёмон инсонлардан узоқ юрмоғинг керак.…

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур 

access_time31-июль 2017, 12:27 visibility675

   Руҳий тарбия улaмоларидан бири Абу Абдуллоҳ Муҳосибий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “Рисалатул мустаршидин” китобида Аллоҳ таолонинг зикри тўғрисида шундай дейди:”Эй банда! Аллоҳнинг зикрида бардавом бўлгин,  унга яқин бўласан. 
     Зеро, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам  Аллоҳ азза ва жалланинг зикри бобида инсонларнинг  энг комили эдилар. У зотнинг уммат учун  айтган сўзлари,  буйруқлари ва қайтариқлари ҳамда  Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари ҳақида хабар беришлари зикр эди. У  зот ҳар лаҳза ва ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ таолони зикр қилардилар.  
    Аллоҳ таолони зикр қилишда банда учун кўплаб манфаьат бордир.Зикр: 
- Раҳмонни рози қилади 
- Шайтонни қувади 
- Ғам- ғуссани кетказади 
- Шодликни келтиради 
- Қалб ва юзни мунаввар қилади 
- Ризқни жалб этади 
- Ҳайбат ва ҳаловат касб этади 
- Аллоҳнинг муҳаббатига сазавор этади 
   Зикр қалб озуқасидир. Аллоҳни зикр қилганнинг хато – камчиликлари кечирилади, даражаси юксак бўлади, Аллоҳ таолога яқин бўлади, ёлғизликда қолмайди, У зотнинг азобидан нажот топади, хотиржам бўлади, гуноҳ ва маьсиятдан йироқ бўлади.Аллоҳ таолони эслаб йиғлагани учун Унинг ҳифзу ҳимоясида бўлади ва роббиси томонидан турли – туман мукофотга эришади. 
  Зикр ибодатлар ичида энг осони, шу билан бирга энг афзалидир.Зикр бандани роббисини унутиб қўйишидан сақлайди, қалбни мулойим қилади, Аллоҳ таолонинг неьматларини жалб этади.Зикр қилувчи учун Фаришталар истиғфор айтадилар, устида тургани учун ер ва тоғлар фахрланади ва Қиёмат куни унинг фойдасига гувоҳлик беради. 
  Зикрнинг турлари, бўлиб энг афзали – Қурьондир”. 
 Тошкент ислом институти 3-босқич талабаси Юсупов Халилуллоҳ 
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР