Тавсия қиламиз

«Дўстлик ва аҳиллик – тараққиёт омили»  

Мақолалар access_time13-март, 22:17

 Ислом дини дўстликни, аҳил-иноқликни юксак қадрлайди. Бу юксак инсоний…

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур 

Мақолалар access_time31-июль, 12:27

   Руҳий тарбия улaмоларидан бири Абу Абдуллоҳ Муҳосибий раҳматуллоҳи…

ҲАЗИЛНИНГ ТАГИ ЗИЛ

Мақолалар access_time2-апрел, 16:13

Бугун алоҳида тўхталиб ўтишимиз керак бўлган масала – биринчи апрель…

#БИЛАСИЗМИ:ПАЙҒАМБАРЛАР ИСМЛАРИНИНГ МАЪНОЛАРИ ?

access_time1-август, 15:15 visibility277

1.  ( آدم )
Одам алайҳиссалом
Маъноси: Ер, тупроқ.
Инглиз  тилида: Adam
2.  ( نوح )
Нуҳ алайҳиссалом
Маъноси: Ҳодий – ҳидоятга чақирувчи.
Инглиз  тилида: Noah
3.  ( إدريس )
Идрис алайҳиссалом (Биринчи бўлиб қалам билан ёзганлар. Аллоҳ таоло бу зотни тўртинчи осмонга кўтариб қўйган)
Маъноси: Асос солувчи ва бағишловчи
Инглиз  тилида: Enoch
4.  ( هود )
Ҳуд алайҳиссалом
Маъноси: Рафиқ – дўст. Тўрт араб пайғамбар: Ҳуд, Солиҳ, Шуайб, Муҳаммад алайҳиссолату вассаломларнинг бири.
Инглиз  тилида: Heber
5.  ( صالح )
Солиҳ алайҳиссалом
Маъноси: Солиҳ – салоҳиятли
Инглиз  тилида: Shelah
6.  ( لوط )
Лут  алайҳиссалом
Маъноси: Беркинувчи, яширинувчи
Инглиз тилида: Lot
7.  ( إبراهيم )
Иброҳим алайҳиссалом
Маъноси: Умматлар отаси.
Инглиз  тилида: Abraham
8.  ( إسرائيل )
Исроил алайҳиссалом
Маъноси: Аллоҳ йўлида қаттиқ жидди жаҳд қилувчи, Муҳофаза қилувчи
Инглиз  тилида: Israel
Ибронийча исми:(ياعقوبي)  ёки  (يعقوب).
Маъноси: Эргашувчи, ўринбосар бўлувчи.
9.  ( إسحق )
Исҳоқ алайҳиссалом
Маъноси: Кулувчи, ҳушчақчақ.
Фаришталар онаси Сорага хурсандчилик хабарини берганларида ҳайратда қолганидан қўлини юзига қўйиб кулиб юборди. Фарзандли бўлганида бу  фарзандим  хабари келганида кулган эдим, шунинг учун уни Исҳоқ деб номлагум деди. Исмоил алайҳиссаломга ота бир, она бошқа ини.
Инглиз  тилида: Isaac
10.  ( إسمعيل )
Исмоил алайҳиссалом
Маъноси: Аллоҳ қабул қилди.
Ҳожар она Сафо ва Марва орасида чанқоғини босиш учун сув излаб бориб келарди. Олти маротаба бориб келди. Сув топа олмади. Еттинчи мартада Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилди. Шунда:«Аллоҳ дуойимни қабул қилди»,  деди. Шукр тариқасида ҳам дуою фиғонининг қабул бўлганидан эсдалик бўлиб қолиши учун фарзандини Исмоил – Аллоҳ қабул қилди деб номлади.
Инглиз  тилида: Ishmael
11.  ( يوسف )
Юсуф алайҳиссалом Каримнинг ўғли Каримнинг ўғли Каримнинг ўғли Карим. Юсуф ибн Яқуб ибн Исҳоқ ибн Иброҳим алайҳимуссалом
Маъноси: Аллоҳ зиёда қилади.
Ҳақиқатда қўйилган исмдан соҳибига насиба бўлади деганларидек, Аллоҳ Юсуф алайҳссаломнинг чиройини ва бошқа яхшиликларини зиёда қилиб берди. Пайғамбаримиз унга бутун гўзалликнинг ярми берилган деганлар.
Инглиз  тилида: Joseph
12.  ( يونس )
Юнус алайҳиссалом. Ироқдаги Найнаво аҳлига пайғамбар этиб юборилган. Балиқ қорнида уч кечаю уч кундуз қолиб кетган.
Маъноси: Кабутар.
Инглиз  тилида: Jonah
13.  ( أيوب )
Айюб алайҳиссалом
Маъноси: Тўғри йўлда юрувчи.
Инглиз  тилида: Job
14.  ( شعيب )
Шуайб алайҳиссалом
Маъноси: Устун бўлувчи, ажралиб турувчи.
Инглиз  тилида: Jethro
15.  ( موسى )
Мусо алайҳиссалом
Маъноси: Қутқарувчи, халоскор.
Инглиз  тилида: Moses
16.  ( هارون )
Ҳорун алайҳиссалом
Маъноси: қувват жойи.
Инглиз  тилида: Aaron
17.  ( إلياس )
Илёс алайҳиссалом
Маъноси: Робб – менинг Илоҳим.
Инглиз  тилида: Elijah
18.  ( اليسع )
Алясаъ алайҳиссалом
Маъноси: Парвардигор – менинг халоскорим.
Инглиз  тилида: Elisha
19.  ( ذي الكفل )
Зулкифл алайҳиссалом
Маъноси: Аллоҳнинг қуввати.
Инглиз  тилида: Ezekiel
20.  ( داوود )
Довуд алайҳиссалом
Маъноси: Маҳбуб, суюкли.
Инглиз  тилида: David
21.  ( سليمان )
Сулаймон алайҳиссалом
Маъноси: Салом берувчи.
Инглиз  тилида: Solomon
22.  ( عزير )
Узайр алайҳиссалом
Маъноси: Ёрдамлашувчи.
Инглиз  тилида: Ezra.
23.  ( دانيال )
Дониёл алайҳиссалом
Маъноси: Аллоҳнинг қазоси, яъни ҳукми.
Инглиз  тилида: Daniel
24.  ( زكريا )
Закариё алайҳиссалом
Маъноси: Аллоҳнинг зикри, яъни зикр этувчи.
Инглиз  тилида: Zachariah
25.  ( يحيى )
Яҳё алайҳиссалом
Маъноси: Меҳрибон, ёқимли.
Инглиз  тилида: John
26.  ( عيسى )
Исо алайҳиссалом
Маъноси: Аллоҳ халос этади, қутқаради.
Инглиз  тилида: Jesus
27.  ( محمد )
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
Маъноси: Тўхтовсиз мақталувчи.
Инглиз тилида: Muhammad

Ўринбоев Равшан Андижон шахар, Хазрати Билол жоме масжиди имом хатиби 
Манба: Siyrat.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР