Тавсия қиламиз

Улул азм пайғамбар – Иброҳим алайҳиссаломдир. 

Мақолалар access_time18-май 2017, 16:55

Аллоҳ таоло айтади:  Иброҳимни ҳам (расул қилиб юбордик). У ўз қавмига…

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий:

Мақолалар access_time8-январ 2018, 13:30

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий: Ислом тарихида 200 000 Рум аскарига қарши 3000…

Тирикчилик ва касб-кор қилиш орқали мол топишни бир неча даражалари.

Мақолалар access_time4-феврал 2018, 17:48

Уламоларимиз тирикчилик ва касб-кор қилиш орқали мол топишни бир неча даражаларга…

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИСМЛАРИ, НАСАБЛАРИ ВА ТУҒИЛИШЛАРИ

access_time1-август 2017, 21:39 visibility1890

Имом Бухорийнинг тўлиқ исмлари - Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абул Ҳасан Исмоил ибн Иброҳим ибн Муғийра ибн Аҳнаф Бардизбаҳ (Айрим манбаларда Баздизбаҳ ёки Яздабиҳ ҳам дейилган) Жўъфий Бухорийдир.
 Бардизбаҳ мажусий бўлган. Аммо Муғийра ибн Аҳнаф Бардизбаҳ ўз вақтида Бухоронинг волийси бўлган одамга нисбат берилиши одат бўлган. Шунга биноан, имом Бухорийнинг оиласига Жўъфий нисбати берилиб қолган. Бошқача қилиб айтганда, улар Жўъфий сабабидан мусулмон бўлишган.
 Имом Бухорийнинг оталари Исмоил ибн Иброҳимнинг куняси Абул Ҳасан бўлиб, у парҳезкор уламолардан эди. У ҳақда имом Бухорийнинг ўзлари "Ат-тарих ал-кабир" китобида: "У Ҳаммод ибн Зайдни кўрган ва Ибн Муборак билан икки қўллаб кўришган эди", деб ёзганлар.
У Молик ибн Анасдан дарс олган, Солиҳ ибн Муборак, Абу Муовия ва бошқалардан ривоят қилган шахсдир.
 Исмоил ибн Иброҳим Аҳмад ибн Ҳафс, Яҳё ибн Жаъфар Пойкандий ва бошқаларга устоз бўлган.
Унинг шогирди Аҳмад ибн Ҳафс: "Ўлими олдидан ҳузурига кирсам, "Ҳамма молимнинг ичида бирор дирҳам шубҳалиси борлигини билмайман", деди. Ўша пайт ўзимга ўзим арзимас бўлиб кўриндим", деб ривоят қилади.
 Имом Бухорий илмли, аҳли фазл ва солиҳ оилада ҳижрий 194 йилнинг шаввол ойидан ўн уч кеча ўтганда, жума намозидан кейин Бухоро шаҳрида дунёга келдилар.
 У киши кичиклик пайтларида оталари вафот этиб, етим қолдилар ва акалари Аҳмад билан оналари тарбиясида ўсдилар.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР