Тавсия қиламиз

Ҳалол луқма

Мақолалар access_time17-июль 2017, 15:02

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ шундай деган эканлар:   «Падари…

Тафриқанинг диний ва дунёвий зарарлари

Мақолалар access_time29-август 2018, 14:34

Имом Тeрмизий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар: «Пайғамбар…

Ота-онага яхшилик қилиш Аллоҳнинг амри

Мақолалар access_time9-октябрь 2018, 12:27

Қуръони Каримда ота-онага қандай муносабатда бўлиш лозимлиги баён қилинган…

Хушмуомала бўлайлик!   

access_time2-август 2017, 13:42 visibility1433

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизга хушмуомала бўлишни буюрган. Ким бўлишидан қатъи назар – мусулмонми, ғайримусулмонми, кофирми, мушрикми – ҳеч кимга ёмон муомала қилишга буюрилмаганмиз. Бунинг учун эса ўз-ўзини бошқара олишни ўрганишимиз керак. Ғазаб келганида бировнинг кўнглини оғритиб қўйиш ёмон нарса. Кўнгил жуда нозик нарса. У бир суяк эмаски, синиб қолса, мўмиё билан тиклаб олсак. Шунинг учун муомалани чиройли қилишимиз керак.  
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда Мусо алайҳиссалом ва у зотнинг акалари Ҳорун алайҳиссаломларга шундай дейди: «Икковингиз Фиръавнга боринглар. У ҳаддидан ошди. Аммо унга юмшоқ гапиринглар, шояд ибрат олиб, ўзига келса». 
Биз ҳар қанча яхши бўлмайлик, Мусо ва Ҳорун алайҳимассаломдан афзал бўла олмаймиз. Биз ёмон кўрган одам ҳар қанча фожир бўлмасин, Фиръавндан ёмон бўла олмайди. Шундай экан, нима учун ҳазрати Мусо, ҳазрати Ҳорундек зотлар Фиръавнга юмшоқ муомала қилишга буюрилганда биз бир биродаримизга, жуфтимизга, фарзандларимизга юмшоқ муомала қилолмаймиз? Баъзиларимиз турмушдан қайтиб келган қизимизга ҳам юмшоқ муомала қилолмаймиз. Ҳолбуки динимизда турмуши бўлмай, қайтиб келган қизга шафқат қилган оталарга алоҳида ажр-мукофотлар ваъда қилинган.  
Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар: «Мен бир кун туш кўрдим. Тушимда жаннатда юрибман. Жаннатда юрсам, бир овоз келяпти, кимдир баланд овозда Қуръон ўқияпти. «Ким бу?» десам, «Ҳориса ибн Нуъмон» дейишди. Шунда мен «Яхшиликнинг мукофоти ана шундай бўлади», дедим». Шунда «Эй Аллоҳнинг Расули! Нима учун яхшиликнинг мукофоти ана шундай бўлади, дедингиз?» деб сўрашди. У зот алайҳиссалом: «Ҳорис онага яхшилик қилиш бўйича ҳаммадан афзал ўғил эди», дедилар.  
Демак, онага яхшилик қилиш жаннатдаги улуғ даражотларга етказувчи ибодат экан. 
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барчамизга хуш ахлоқ ато этиб, жаннатда улуғ даражотлар насиб айласин!

 Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР