Тавсия қиламиз

ИЙДУЛ-ФИТР НАМОЗИ

Мақолалар access_time26-июнь 2017, 02:50

Шаввол ойининг биринчи куни икки ракъат ийдул-фитр (фитр байрами) намозини…

Менинг суюкли онам

Мақолалар access_time7-ноябрь 2018, 12:04

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Менинг…

КЎРНАМАКЛАР ИШИГА ПАРВО ҚИЛМАНГ. ЗЕРО СИЗ САВОБ УМИДИДА ҲАРАКАТ ҚИЛГАНСИЗ

Мақолалар access_time5-ноябрь 2018, 19:00

Амалингиз холис Аллоҳ учун бўлсин. Ўзгалардан раҳмат кутманг. Яхшилик қилиш…

Илм фазилати ҳақида 

access_time2-август 2017, 13:44 visibility879

 Улуғ саҳобий  Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтадилар: “Илм – қалб ҳаёти, зулматда кўз нури, заифликда бадан қувватидир. Илм туфайли инсон буюклар мақомига етади, дунё ва охиратда юксак даражалар соҳиби бўлади. Илм туфайли силаи раҳм қилинади, ҳалол ва ҳаром билинади. Илм- бошлиқдир, амал эса унга тобеьдир”. 
    Аллома Феруз Ободий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг “ Басоиру завит тамйиз фи латоифил китабил азиз” китобида шундай келтиради: “ Инсоний фазилатлар тўртта бўлиб, улар: 
1.илм 
2.шижоат 
3.иффат 
4.адолатдир.Булар фазилатлар ичида энг асосийсидир”. 
  Аллома Насируддин Тусий раҳматуллоҳи алайҳ “Одобул мутааллимин” китобида илмнинг фазилати ҳақида шундай дейди: “Ҳеч кимга сир эмаски, неьматлар ичида илм  энг шарафлисидир. Зеро, илм инсониятга хосдир.Чунки, илмдан ташқари барча хислатларда инсон бошқа тирик мавжудотлар билан шерикдир. Мисол учун, шижоат, қувват, шафқатга ўхшаш  хислатлар инсонда бўлгани каби бошқа тирик мавжудотларда ҳам мавжуддир. Илм туфайли Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни фаришталардан афзал қилиб, уларга Одам алайҳиссаломга таьзим саждаси қилишни буюрди. Шунинг учун, илм – абадий саодатга элтувчи йўлдир”. 
 
(“Рисалатул мустаршидин” китобидан.Муаллиф:Абу Абдуллоҳ Муҳасибий.Араб тилидан:Адҳам Дўстматов таржимаси)   
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР