Тавсия қиламиз

ОҚ БЎЛИШ ЖАЗОСИ...

Долзарб мавзу access_time3-апрел 2017, 15:07

Бир кекса аёл ўғли ва келини билан бир ҳовлида яшар эди. Бир куни ўғил ишдан…

#Биласизми:Ҳайвон номлари?

Биласизми access_time18-июль 2017, 12:59

Ҳайвон номлари билан аталган суралар: 1.  Бақара 2.  Анъом 3.…

ТАОМ ЕЙИШДА ЖАМ БЎЛИШ ВА БИРГА ЕЙИШ ОДОБЛАРИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ

Мақолалар access_time26-август 2017, 12:31

Дастурхон атрофида ўзидан улуғ киши ёки аҳли фазллар бўлса, уларнинг ҳурматидан…

ҲАЛОЛЛИК ЙЎЛИ

access_time3-август 2017, 14:17 visibility331

2012 йилнинг декабр ойида Испаниянинг Наварра вилоятида енгил атлетика бўйича муҳим мусобақа бўлиб ўтди. Ютуққа катта мукофот қўйилган, пойгада дунёнинг етакчи спорт усталари қатнашарди. Улар орасида Лондонда ўтган Олимпиада ўйинларининг 3000 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича бронза медали соҳиби кения­лик Абул Мутои ҳам бор эди. У бу галги пойгада етакчи бўлди, ҳаммадан ўзиб кетди. Бироқ маррага ўн метрча қолганда тўхтаб қолди. Кениялик атлет марра чизиғини кесиб ўтдим деган янглиш хулосага келган эди. Мутои томошабинларга қараб қарсак чалар, ютуғидан хурсанд эди. Одамлар унга испанчалаб бир нималар дер, ўн метр нарига ишора қилар, бироқ у ҳеч нарсани англамасди.
Иккинчи бўлиб келган испаниялик пойгачи Фернандес Анайя уни бемалол ортда қолдириб ўтиши ва совриндор бўлиши мумкин эди. Бироқ у рақибининг хатосидан фойдаланиб қолиш ўрнига елкасидан туртиб, олға юришга чорлади. Ўн метр наридаги финишни қўли билан кўрсатиб, тушунтирди. Испаниялик спортчи шундоқ қўлга кирай деб турган ғолибликдан воз кечди, кениялик рақибини маррагача олиб келди, ундан кейингина чизиқни босиб ўтди.
Мусобақадан сўнг Фернандес Анайяни саволга тутишди:
– Наҳотки ғолиб бўлишни истамадингиз?
5000 метрга югуриш бўйича Испания чемпиони бўлган Анайя шундай жавоб берди:
– Йўқ, мен ғолибликни жуда хоҳлаган эдим. Аммо совринга қўшиб Испания термаси таркибида Европа чемпионатида қатнашиш имконини берганларида ҳам, шу йўлни тутган бўлардим. Мен ғалабага лойиқ даражада югура олмадим. Агар рақибим хато қилмаганида, унга ета олмасдим. Мен учун совриндор бўлишдан кўра шаънимни сақлаб қолиш афзал. Одамлар жуда кўп ҳолларда хато йўлни танлайди, ахлоқи тубан эканини кўрсатиб қўяди. Мен бундай йўл тутмаганимдан, ҳалоллик йўлини танлаганимдан мамнунман.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР