Тавсия қиламиз

ҲАСАДГЎЙ 

Мақолалар access_time7-сентябр 2017, 15:45

НОННИНГ УВОЛИ

Мақолалар access_time15-июль 2017, 16:14

Қадимда бир бойнинг арзанда ўғли бўлган экан. Бир куни у ёзилиб бўлганидан…

МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ИМТИЁЗЛАРИ

Мақолалар access_time21-ноябрь, 18:58

 Биринчи. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотни араблар ичидан танлаб олди.…

АЛЛОҲ ХОҲЛАСА ВА ФАЛОНЧИ ХОҲЛАСА  ДЕМА!

access_time6-август 2017, 10:44 visibility751

 Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 "Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа", деманглар. Лекин "Аллоҳ хоҳласа, сўнгра Фалончи хоҳласа", денглар", дедилар".
Шарҳ: Чунки "ва" билан боғланганда "биргаликда" ва "шерикликда" деган маъно чиқади. "Сўнгра" дейилса, "кейин" деган маъно чиқади. Бу ерда боғловчининг айланиб қолмоқда. Одоб шу. Чунки банданинг хоҳиши доимо Аллоҳнинг хоҳишидан кейин туради.
 Абул Малийҳ розияллоҳу анҳудан, у бир кишидан ривоят қилинади:
 "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга мингашиб олган эдим. Бас, у зотнинг улови қоқилиб кетди ва мен:
 "Шайтон ноумид бўлди!" дедим.
 Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
""Шайтон ноумид бўлди", дема. Агар сен шундай десанг, у катталашиб, уйдек бўлиб кетади ва "Бу менинг қувватим билан бўлди", дейди. Лекин сен "Бисмиллаҳ" дегин. Агар сен шундай десанг, у кичкиналашиб, пашшадек бўлиб қолади", дедилар".
 Иккисини Абу Довуд ва Насоий ривоят қилганлар.
 Шарҳ: Демак, тўсатдан ориз бўлган нохуш ҳолатларда шайтонни эмас, Аллоҳ таолони эслаш керак экан. Банда Аллоҳ таолони эслаш билан билан шайтонга катта зарба берган бўлар экан.

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР