Тавсия қиламиз

Қалб нима дегани?

Мақолалар access_time5-июль 2017, 12:09

  «Қалб» луғатда бир нарсани ағдаришни англатади. У бир…

«Дўстлик ва аҳиллик – тараққиёт омили»  

Мақолалар access_time13-март 2017, 22:17

 Ислом дини дўстликни, аҳил-иноқликни юксак қадрлайди. Бу юксак инсоний…

ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ЖАРОҲАТЛАНДИЛАР.

Мақолалар access_time29-август 2019, 10:17

     Ухуд жангида Пайғамбаримиз алайҳис-салоту вассаломнинг…

ҲАЖНИНГ НОЗИК СИРЛАРИ

access_time7-август 2017, 16:24 visibility1561

 Аллоҳ таолога етишиш, розилигини топиш учун бутунлай Унинг Ўзини кўзлаган ҳолда ажраб чиқиш керак бўлади. Шунинг учун ҳам қадимги роҳиблар Аллоҳ таолога етишиш мақсадида ҳамма нарсадан ажралиб, тоғларга чиқиб кетишар эди.
 Исломда роҳиблик йўқ. Аммо, таққослаш учун айтадиган бўлсак, Ислом умматининг роҳиблиги ҳаждир.
Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган банда барча шаҳват-лаззатлардан, алоқа ва машғулотлардан, ҳатто одатдаги кийимларидан ҳам ажралиб чиқади. Ҳаж ибодатини адо этмоқчи бўлган ҳар бир кишининг иложи борича қуйидаги нозик сирлардан хабардор бўлгани мақсадга мувофиқдир.
 Аввало, ҳажнинг моҳиятини фаҳмлаб етиши лозим.
 Яъни, ҳажнинг диндаги ўрнини фаҳмлаган одамнинг унга шавқи ортади ва ҳаж қилишга азму қарори кучаяди.
 Ҳажнинг ҳар бир амалида маълум бир эслатма ва ибрат бор:
 1. Ҳажга керак бўладиган нарсаларни жамлаганда охиратга керак бўладиган нарсаларни эсига олсин.
 2. Эҳромга кираётганда, оддий кийимларини ечаётганда кафанни ва Роббига бу дунё кийимларини бошқача кийим билан рўбарў бўлишини эсга олсин.
 3. "Лаббайка"ни айтишни бошлаганида Аллоҳ таолонинг чақириғига жавоб бераётганини эсга олсин ва қабулни орзу қилиб, қабул бўлмай қолишдан қўрқсин.
 4. Ҳарамга етганда уқубатдан омон қолишни орзу қилсин ва яқинлардан бўлмай қолишдан қўрқсин. Аммо бунда умидворлик ғолиб бўлсин.
 5. Байтуллоҳни кўрганида қалбида унинг улуғворлигини ҳозир қилсин ва Аллоҳ таолога Ўзининг меҳмонлари мартабасига эриштиргани учун шукр қилсин ҳамда Байтуллоҳни тавоф қилиш улуғворлигини ҳис қилсин.
 6. Ҳажарул-асвадни истилом қилган (уни қўли билан ушлаган ёки ишора қилган) пайтида Аллоҳ таолога итоатга байъат қилганига эътиқод қилсин ва бу байъатга вафо этишга азму қарор қилсин.
 7. Каъбаи Муаззаманинг пардасига осилганида ва Мултазамда турганида гуноҳкорнинг хожасининг паноҳига қочганини эсласин.
 8. Сафо ва Марва орасида саъй қилаётган пайтида уларни "тарозининг икки палласи" деб ўйласин.
 9. Арафотда турганида, одамларнинг издиҳомини кўрганида, овозларининг кўтарилишини эшитганида, тилларнинг турли-туманлигини билганида қиёмат мавқифини, унда халойиқнинг жамланишини ва шафоат сўрашларини эсга олсин.
 10. Тош отиш пайтида фармонга сўзсиз бўйсунишни, қулликни намоён қилишни, ва фармонни сўзсиз бажо қилишни қасд қилсин.
 11. Қурбонлик сўйиш пайтида бу ишнинг Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилишнинг энг муҳим турларидан бири эканини, қурбонликнинг ҳар бир бўлаги эвазига қурбонлик қилувчи жасадининг бир бўлаги дўзахдан халос бўлишини эсласин.

"Мўминнинг умр сафари" китобидан.
@mehrobuz

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ЯНГИЛИКЛАР